«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 16:03
ЎЗO‘Z

Президент Навоийда ижро интизомини кучайтириш бўйича аниқ топшириқлар берди

19 апр, 22:20 4 961 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент Навоийда ижро интизомини кучайтириш бўйича аниқ топшириқлар берди Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташриф буюриб, вилоят ва туманлар ҳокимлари, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди. Унда жорий йил 2 март куни вилоятга ташриф чоғида белгилаб берилган вазифалар ва лойиҳалар ижроси муҳокама қилинди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, маҳаллий бюджетга қўшимча тушумларни таъминлаш, ҳудуд экспортини ошириш, олис туманлар инфратузилмасини яхшилаш, вилоят марказида намунавий уй-жой қуриш, «Обод қишлоқ» дастури кўламини кенгайтириш, томорқа хўжалигини ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратишга қаратилган ишларнинг бориши кўриб чиқилди.

Давлат раҳбари тўртта сектор раҳбарлари ва мутасаддилар томонидан йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ кўрсатмалар берди. Ҳудудни изчил ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси устидан қатъий назорат ўрнатиш лозимлигини таъкидлади. Лойиҳаларни, жумладан, ўрмон хўжалигини ривожлантириш, корхоналарни зарур ресурслар билан таъминлаш, хусусий мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш борасидаги режаларни амалга оширишнинг янги тизимини ишлаб чиқиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Муҳокама этилган чора-тадбирлар юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 0
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 31
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди 06 мая, 13:06 17
  • Шоҳжаҳон Жўраев 2 йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди 06 мая, 11:22 363
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 44
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 75
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 0
  • Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди 06 мая, 15:25 4
  • Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди 06 мая, 15:00 14
  • Машҳур агент ПСЖга тўртта юлдузни тавсия қилмоқда 06 мая, 14:38 31
  • Роберт Левандовски: “Мбаппе футболчи ва шахс сифатида жуда ақлли” 06 мая, 14:14 10
  • Харкивга яна бомба зарбалари уюштирилди 06 мая, 13:52 64
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 31
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди 06 мая, 13:06 17
  • Европа разведка хизматлари: Россия Европада диверсияларни режалаштирмоқда 06 мая, 12:40 84
  • Кутилмаган натижаларга бой Душанбе “Катта Дубулға” турнири якунига етди 06 мая, 12:15 94
  • Қирғизистон президенти Москвадаги 9 май парадида иштирок этади 06 мая, 11:50 69
  • Шоҳжаҳон Жўраев 2 йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди 06 мая, 11:22 363
  • Бўлимлар