«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 02:03
ЎЗO‘Z

Президент мажбурий меҳнат билан боғлиқ ҳар бир ҳолатни «фавқулодда ҳолат» деб қарайди

18 апр, 06:30 4 784 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент мажбурий меҳнат билан боғлиқ ҳар бир ҳолатни «фавқулодда ҳолат» деб қарайди Ўзбекистон ҳукумати бундан буён мажбурий меҳнат билан боғлиқ ҳар бир ҳолатни «фавқулодда ҳодиса» сифатида кўриб чиқади. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов раислигида 17 апрель куни ўтказилган «Ҳудудларда дала ва тозалаш-ободонлаштириш ишларига тиббиёт ва таълим муассасалари ходимлари, талабалар ва ижтимоий соҳа вакилларини жалб қилишни тақиқлаш ва ушбу ҳолатларга йўл қўйган барча даражадаги ҳокимлар ва раҳбарларнинг шахсий масъулият ва жавобгарлигини оширишга қаратилган чораларни белгилаш» масаласига бағишланган йиғилишида маълум қилди.

Бош вазирнинг ҳудудлардаги раҳбарларнинг таълим ва тиббиёт ходимларини ўз соҳасига тааллуқли бўлмаган ишларга жалб этиши, кўзбўямачиликларга йўл қўйиши ҳолатлари мамлакатда президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган сиёсатга зиён етказмоқда.

Бош вазир президентнинг вилоятларга ташрифлари арафасида таълим, тиббиёт ходимларини ободонлаштириш ишларига жалб этиш барча ҳудудларда авж олганини қайд этиб ўтган.

«Ҳукуматга алоҳида топшириқ берилди: ҳар бир шундай ҳолат энди фавқулодда ҳодиса сифатида кўриб чиқилади», — дея бош вазирнинг сўзлари келтирилади.

Бош вазир ўқитувчи ва шифокорларни жамоат ишларига мажбуран жалб этган раҳбарлар ва амалдорларнинг иши юзасидан прокуратура ва бошқа орган ходимлари иштирокида алоҳида назорат ўрнатилишини, президентнинг махсус топшириғига кўра, эндиликда мажбурий меҳнат масаласи фавқулодда ҳолат сифатида юқоридаги ташкилотлар билан биргаликда алоҳида кўриб чиқилишини таъкидлаб ўтган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 4
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 52
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 283
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 90
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 100
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 83
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 37
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 13
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 4
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 11
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 110
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 55
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 37
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 131
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 136
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 48
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 80
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 78
  • Бўлимлар