«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 08:01
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт тармоқларидаги қарздорликлар бўйича йиғилиш ўтказди

17 апр, 19:55 5 282 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт тармоқларидаги қарздорликлар бўйича йиғилиш ўтказди Фото: «President.uz»
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 17 апрель куни иқтисодиёт тармоқларида ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш, дебитор, кредитор ва бюджет олдидаги қарздорликларни қисқартириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Давлат раҳбари узоқ йиллардан бери иқтисодиёт тармоқларида пул оқими самарасиз бошқарилгани ва номутаносиб тақсимлангани оқибатида қарздорлик ҳолатлари кўпайиб кетганини таъкидлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Буни бартараф этиш бўйича кейинги вақтларда қатор ишлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ бу борада янги тизим яратилди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилди.

“Ўзбекнефтегаз” компанияси ва “Ўзбекэнерго” жамиятининг умидсиз дебитор қарздорликлари ҳисобдан чиқарилди. “Ўзагрокимёхимоя” акциядорлик жамиятининг кредитор қарздорликлари бюджет ссудалари орқали камайтирилди. Нефтни қайта ишлаш корхоналари ихтиёрида бир йилда 670 миллиард сўм, электр станциялари ҳисобида 100 миллиард сўм маблағ қолдирилди.

Фермер хўжаликлари тугатилиши ва қайта ташкил этилиши эвазига тижорат банклари йўқотган ликвидлик бюджет маблағлари ҳисобига қоплаб берилди.

Йиғилишда кўрилаётган чора-тадбирлар яхши самара бераётгани, лекин бу ҳали етарли эмаслиги таъкидланди. Жорий йил 1 март ҳолатига кўра, иқтисодиёт тармоқларида жами дебитор ва кредитор қарздорлик ўтган йилга нисбатан мос равишда 16 ва 13 фоизга ошгани танқидий таҳлил қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев ҳар бир корхонанинг барқарорлиги аниқ ҳисоб-китобга боғлиқлиги, раҳбарлар фаолияти шунга қараб баҳоланишини таъкидлади.

Айрим тармоқларда маҳсулот ишлаб чиқариш ва реализация қилишда номутаносиблик борлиги, қарздорликни ундириш тизими самарасизлиги, мавжуд жавобгарлик чоралари мансабдор шахслар ва фуқароларнинг тўлов масъулиятини ошириш учун етарли эмаслиги қайд этилди.

Дебитор қарздорлик ҳамон юқорилигича қолаётган компания ва корхоналар кўрсатиб ўтилди. Иқтисодиёт тармоқларида ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш, дебитор, кредитор ва бюджет олдидаги қарздорликларни қисқартириш, солиқ, банк, хизмат кўрсатувчи ва бошқа идоралар ўртасида ҳар ой якунида ўзаро қарздорлик ҳолатини солиштириб бориш тизимини жорий этиш бўйича топшириқлар берди. Ташкилотлар ўртасида электрон ҳамкорлик ва маълумот алмашинувини ривожлантириш зарурлиги таъкидланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент вилоятида 5 ёшли бола сув крани учун ўрнатилган кичик ўрага тушиб кетди 18 мая, 22:30 49
  • Россия билан яна бир йўналишда стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди 18 мая, 20:10 84
  • Тошкентда шамол сабаб дарахт Tracker устига қулади 18 мая, 18:53 104
  • Маҳкумлар ҳуқуқларини таъминлаш янада мустаҳкамланади 18 мая, 17:56 58
  • “Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади 18 мая, 15:36 148
  • Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади 18 мая, 14:19 99
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украинанинг Харьков вилоятидан 10 минг нафарга яқин фуқаро эвакуация қилинди 19 мая, 00:50 78
  • Гутерриш: Яқин Шарқ фақат Фаластин давлати тузилгандан кейин тинчланади 19 мая, 00:32 61
  • Бишкекда юз берган тартибсизликларда 29 киши яраланди, 10 киши ҳибсга олинди 19 мая, 00:26 221
  • Хитойда болаларнинг экранга қараш вақти чеклангани уларнинг ҳаракатсизлигини камайтиргани аниқланди 18 мая, 23:23 25
  • Владимир Путин ҳарбий раҳбариятни нега алмаштирди? 18 мая, 22:56 224
  • Тошкент вилоятида 5 ёшли бола сув крани учун ўрнатилган кичик ўрага тушиб кетди 18 мая, 22:30 49
  • Афғонистоннинг Ғор вилоятида юз берган сув тошқинлари оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди 18 мая, 22:05 56
  • Суперлига. “Олимпик” сафарда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дурангга имзо чекди 18 мая, 21:54 102
  • Украина АҚШдан Россия ҳудудига зарба беришда ёрдам сўради 18 мая, 21:00 186
  • Россия кучлари Харьков вилоятининг Старица ҳудудини эгаллади 18 мая, 20:33 237
  • Россия билан яна бир йўналишда стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди 18 мая, 20:10 84
  • Роберт Де Ниро бир ёшли қизи ҳақида: “Мени шартсиз яхши кўрадиган ягона инсон” 18 мая, 19:43 111
  • Бўлимлар