«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 23:37
ЎЗO‘Z

Тошкентда 2 кунда 37 нафар маст ҳайдовчи қўлга тушди

17 апр, 12:57 4 264 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда 2 кунда 37 нафар маст ҳайдовчи қўлга тушди Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан жорий йилнинг 14-15 апрель кунлари маст ҳолда транспорт воситасини бошқарган 37 нафар ҳайдовчига ва текширувдан ўтишдан бўйин товлаган 22 нафар ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган, деб ёзади Хабар нашри.

Бир хафта мобайнида, яъни 2018 йилнинг 09 апрелидан 15 апрелига қадар жами 18950 та қоидабузарликлар аниқланди. Булардан: 4574 та қўпол қоидабузарликлар, 112 та маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш, 80 та транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши, 277 та светофорнинг қизил чироғига бўйсунмаслик, 1109 та белгиланган тезликни ошириш ҳолатлари қайд этилди.

Ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Ҳаракат хавфсизлигининг компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан ҳафта мобайнида 3027 та йўл ҳаракати қоидабузарликлари аниқланган бўлиб, шундан 1635 таси светофорнинг таъқиқловчи ишорасига бўйсунмаслик, 1392 таси белгиланган тезликни меъёридан ошириш ҳолатлари кузатилди.

Бунга қандай жазо қўлланилади?

Шу ўринда эслатиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131-моддасига кўра, ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши — транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса — энг кам иш ҳақининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш — энг кам иш ҳақининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йилдан уч йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.

Мазкур Кодекснинг 136-моддасиига биноан, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлиги ёки маст эмаслигини белгиланган тартибда аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши — транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, — энг кам иш ҳақининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликнинг мопед, велосипед ҳайдовчиси, уловли аравани бошқариб борувчи шахс томонидан содир этилиши, энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ривожланган давлатларда қандай жазо бор?




Мавзуга оид янгиликлар
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 2
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 27
  • «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракатланади 01 мая, 20:53 11
  • Ҳокимлик ходими фирибгарлик ортидан қўлга тушди 01 мая, 20:13 50
  • Тошкент вилоятида экология инспекторлари ҳужумга учради 01 мая, 19:53 53
  • Янгиҳаёт тумани судьяси пора билан қўлга тушгани рад этилди 01 мая, 19:11 44
  • Сўнгги янгиликлар
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 0
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 0
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 2
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 11
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 27
  • «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракатланади 01 мая, 20:53 11
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 14
  • Ҳокимлик ходими фирибгарлик ортидан қўлга тушди 01 мая, 20:13 50
  • Тошкент вилоятида экология инспекторлари ҳужумга учради 01 мая, 19:53 53
  • Истанбулдаги 1 май намойишларида 140 дан ортиқ киши ҳибсга олинди 01 мая, 19:30 76
  • Янгиҳаёт тумани судьяси пора билан қўлга тушгани рад этилди 01 мая, 19:11 44
  • Ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингида топ-даражага кўтарилганидан кейин нималар деди? 01 мая, 18:53 60
  • Бўлимлар