«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 06:57
ЎЗO‘Z

Тошкент давлат юридик университети коллеж битирувчиларини имтиҳонсиз қабул қилади

17 апр, 07:30 11 929 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент давлат юридик университети коллеж битирувчиларини имтиҳонсиз қабул қилади Тошкент давлат юридик университети 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Адлия вазирлиги ҳузурида бўлган коллежлар битирувчиларини имтиҳонсиз қабул қилишни бошлайди.

Номзодлар суҳбатдан ўтиб, бакалавр дастури бўйича 3 йиллик ўқишга қабул қилинади. Энг асосийси — олийгоҳ битирувчиси тақсимлашга асосан 3 йил давомида узлуксиз ишлаб бериши талаб этилади.

Бу янгиликлар туфайли юридик коллежларга ўқишга қабул қилиш тартиби ўзгартирилади.

Энди ҳар бир вилоятлар муайян мутахассисликларга бўлган талабларини ҳисобга олган ҳолда Адлия вазирлиги томонидан ажратилган квоталар асосида танлов асосида амалга оширилади.

Ҳозирги вақтда коллежларда ўқитиладиган, керакли бўлган мутахассисликлар рўйхатига: давлат хизматлари бўйича ҳуқуқшунос, кадрлар масалалари бўйича ҳуқуқшунос, аграр сектори бўйича ҳуқуқшунос, шартнома масалалари бўйича ҳуқуқшунос, нотариат бўйича ҳуқуқшунос, адвокатура бўйича ҳуқуқшунос, суд ижро бўйича ҳуқуқшунос.

Бундан ташқари, ТДЮУ янги ўқув йилидан талабаларни магистратурага тест имтиҳонларсиз қабул қилишни бошлайди. Унинг ўрнига ёзма имтиҳон ўтказилади. Бу шартда ўқиш бир йилга узайтирилади. Магистратурага контракт тўлови бўйича квоталар сони 150 га кўпайтирилади.

Шунингдек, университет магистратурасида янги йўналишлар очилди: "Ҳуқуқ ва Бизнес", "Ҳуқуқ ва ахборот технологиялар", "Молиявий-ҳуқуқий мониторинг" ва бошқалар.

Бугунги кунда олийгоҳ бакалавриятда — 5 та, магистратурада 10 та йўналишлар бўйича мутахассислар ўқитилади. Бакалавриятда ўқиш 4 йил, магистратурада 2 йил ташкил қилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 63
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 66
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 178
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 51
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 64
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 0
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 6
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 11
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 10
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 63
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 214
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 64
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 65
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 118
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 46
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 106
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 97
  • Бўлимлар