«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 20:20
ЎЗO‘Z

Имом Бухорий мажмуасига кириш нега пуллик бўлди?

09 апр, 19:39 5 540 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Имом Бухорий мажмуасига кириш нега пуллик бўлди? Кейинги пайтда ижтимоий тармоқларда сайёҳларнинг Имом Бухорий мажмуасига кириши учун ҳақ ундирилаётгани ҳақида маълумотлар тарқалиб, бу борада турли фикрлар билдирилди. Бу гап-сўзлар қанчалик асосли?

ЎзА мухбири Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси раҳбари Д.Эрмаматовга мурожаат қилди.

"Ҳақиқатдан ҳам бугунги кунда мажмуага кириш учун маҳаллий зиёратчилар 1000 сўмдан пул тўламоқда. Ушбу маблағ иншоотни сақлаш ва ҳудудни ободонлаштириш, меҳмонлар учун зарур шарт-шароит яратиш ҳамда ходимларга иш ҳақи беришга йўналтирилади. Шу пайтгача бу харажатлар мажмуага келувчи фуқароларнинг эҳсонлари, ҳомийлар маблағи ҳисобидан қопланган. Бугунги кунда сайёҳлар оқимининг кескин кўпайиши зиёратгоҳда улар учун қўшимча қулайликлар яратиш, янги иш ўринлари очиш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлашни тақозо этмоқда. Шу сабабли зиёратчиларнинг мажмуага кириши пуллик тартиб асосида йўлга қўйилди.

Йилнинг биринчи чорагида Имом Бухорий мажмуасини 311 минг нафардан ортиқ сайёҳ, жумладан, 1900 нафарга яқин хорижликлар зиёрат қилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан, 146 минг нафарга кўп демакдир. Пул тушуми эса 414 миллион сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг биринчи чорагига нисбатан икки баробар кўп бўлди.

Айни пайтда дам олиш кунларида мажмуага ўртача 5 минг нафар сайёҳ келмоқда. Наврўз байрами кунлари эса 15-17 минггача зиёратчи ташриф буюрди. Биринчи навбатда бу сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш талаб этилади. Шу мақсадда илгариги битта қўриқлаш пости иккитага етказилиб, тун-у кун қўриқлов амалга ошириляпти. Мажмуа ичида эса “Хавфсиз туризм” ходимлари фаолият кўрсатмоқда".




Мавзуга оид янгиликлар
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 3
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 33
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 41
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 38
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 150
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 56
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 2
  • Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 11 поғонага пастлади 03 мая, 19:13 10
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 33
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 40
  • Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди" 03 мая, 18:34 141
  • Сауль Альварес: "У ўз жангчисига тупуриб қўйган!" 03 мая, 18:26 34
  • ИШИДга алоқадорликда гумонланган ўзбекистонлик АҚШда 2 йил эркин яшагани аниқланди 03 мая, 18:21 62
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 38
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 238
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 309
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 58
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 221
  • Бўлимлар