«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 02:16
ЎЗO‘Z

Қайси давлат фуқаролари Ўзбекистонга визасиз кириш имконига эга?

09 апр, 08:04 6 125 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қайси давлат фуқаролари Ўзбекистонга визасиз кириш имконига эга? Ўзбекистон Қирғизистон (60 кунга), Озарбойжон, Арманистон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Молдова, Россия ва Украина билан визасиз режимни йўлга қўйди. Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтида шу ҳақида хабар берилди.

2018 йилнинг 10 февралидан етти мамлакат - Исроил, Индонезия, Корея Республикаси, Малайзия, Сингапур, Туркия ва Япония фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз режими йўлга қўйилган эди.

Юқорида номлари қайд этилган мамлакатлар фуқаролари Ўзбекистонга киришда амалдаги миллий паспорти ёки хорижий давлатларга парвоз вақтида қўлланилувчи бошқа ҳужжатга эга бўлиши керак.

Кўрсатилган мамлакатларда доимий яшаса-да, фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан визасиз режим қўлланмайди.

Визасиз режим Ўзбекистонга келган кундан бошлаб 30 кун давомида амалда бўлади. 30 кунлик муддат тугагунича чет эл фуқароси Ўзбекистон Республикаси ҳудудини тарк этиши керак бўлади. Ўзбекистонда 30 кундан ортиқ вақт қолишни режалаштирган хориж фуқароси сафар мақсадидан келиб чиқиб, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасига кириш визасини олиши керак бўлади.

Таъкидлаш жоизки, 2018 йилнинг 10 февралидан 39 мамлакат фуқаролари учун туристик визаларни расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартиби жорий қилинди. Бундан аввал эса Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Испания, Италия, Латвия, Франция, Швейцария, Таиланд, Чехия ва Польша фуқаролари учун соддалаштирилган виза режими амалда қўлланган.

2018 йилнинг 10 февралидан соддалаштирилган виза режими амалда қўлланувчи мамлакатлар рўйхати:
1. Австралия;
2. Албания Республикаси;
3. Андорра қироллиги;
4. Болгария Республикаси;
5. Босния ва Герцеговина;
6. Ватикан;
7. Венгрия;
8. Греция;
9. Дания қироллиги;
10. Ҳиндистон Республикаси;
11. Ирландия;
12. Исландия;
13. Кувайт давлати;
14. Канада;
15. Литва Республикаси;
16. Хитой Халқ Республикаси (Ҳонконг ХХР махсус маъмурий ҳудуди билан бирга)
17. Лихтенштейн қироллиги;
18. Люксембург;
19. Македония Республикаси;
20. Мальта Республикаси;
21. Монако қироллиги;
22. Нидерландия қироллиги;
23. Янги Зеландия;
24. Норвегия қироллиги;
25. Бирлашган Араб Амирликлари;
26. Уммон султонлиги;
27. Португалия Республикаси;
28. Руминия;
29. Сан-Марино Республикаси;
30. Саудия Арабистони қироллиги;
31. Сербия Республикаси;
32. Словакия Республикаси;
33. Словения Республикаси;
34. Америка Қўшма Штатлари;
35. Финляндия Республикаси;
36. Хорватия Республикаси;
37. Черногория;
38. Швеция қироллиги;
39. Эстония Республикаси.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 4
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 52
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 283
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 90
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 100
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 83
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 37
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 13
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 4
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 11
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 110
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 55
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 37
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 131
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 136
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 48
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 80
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 78
  • Бўлимлар