«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 18:06
ЎЗO‘Z

Самарқандда «Кобальт» ва «Нексия» тўқнашди, 8 киши ҳалок бўлди

08 апр, 17:56 8 155 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Самарқандда «Кобальт» ва «Нексия» тўқнашди, 8 киши ҳалок бўлди Кеча, 7 апрель куни кечки соат 17:25ларда Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида жиддий йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига асосан Хабар нашри маълум қилади.

Маълум бўлишича, 1996 йилда туғилган О.Камолов ўзининг «Кобальт» русумли автомашинасини «Зарафшон ўнг соҳили» 4Р-48 йўлининг 43-километрида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, 1995 йилда туғилган С.Суннатов бошқарувидаги «Нексия» русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Оқибатда «Кобальт» автомашинаси ҳайдовчиси О.Камолов ва унинг 2 нафар йўловчиси воқеа жойида, «Нексия» автомашинаси ҳайдовчиси С.Суннатов ва унинг 4 нафар йўловчиси касалхонага келтирилганида ҳаётдан кўз юмган.

Шунингдек «Кобальт» автомашинасининг яна 3 нафар йўловчилари, жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Республика тез тиббий ёрдам маркази филиали амалдори қўлга олинди 07 мая, 17:45 32
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 68
  • Тошкентда Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи 25 минг доллар олаётганида ушланди 07 мая, 13:36 85
  • Сентябр ойига қадар ўқув жараёнларига янги тизим жорий этилади 07 мая, 11:23 110
  • 3 минг нафар ўзбекистонлик Кореяга автомобилсозлик йўналишида ишга юборилиши мумкин 07 мая, 09:23 70
  • Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбари ва директор ишдан олинди 07 мая, 08:15 208
  • Сўнгги янгиликлар
  • Файзуллаевга танқид қандай таъсир қилди? 07 мая, 18:00 0
  • Республика тез тиббий ёрдам маркази филиали амалдори қўлга олинди 07 мая, 17:45 32
  • Путин бешинчи муддатга Россия президенти лавозимига киришди 07 мая, 17:41 20
  • Зеленский ва Будановни йўқ қилмоқчи бўлган агентлар фош этилди 07 мая, 17:34 70
  • Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди 07 мая, 15:00 199
  • Исроил армияси Рафаҳга авиазарбалар берди 07 мая, 14:32 139
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 68
  • Тошкентда Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи 25 минг доллар олаётганида ушланди 07 мая, 13:36 85
  • Кўк чой ичганда танада қандай ўзгаришлар содир бўлади? 07 мая, 13:08 130
  • Путин ҳукуматга миннатдорлик билдирди 07 мая, 12:39 259
  • Бугун Россия ҳукумати истеъфога чиқади 07 мая, 12:16 365
  • АҚШнинг Украина бўйича даҳшатли режаси маълум бўлди 07 мая, 11:50 553
  • Бўлимлар