«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 09 2024, 00:59
ЎЗO‘Z

«Ўзбекэнерго» электр энергияси нархи нима учун оширилаётганини маълум қилди

31 мар, 15:20 5 955 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ўзбекэнерго» электр энергияси нархи нима учун оширилаётганини маълум қилди Ўзбекистонда жорий йил 1 апрелидан коммунал хизматлар, хусусан, электр энергияси тарифлари ошмоқда. «Халқ сўзи» нашри энергия нархининг кўтарилиши сабабларига ойдинлик киритиш мақсадида «Ўзбекэнерго» АЖ акциядорлик жамияти иқтисодиёт ва прогнозлаш бошқармаси бошлиғи Абдуҳамид Жўраевга мурожаат қилди.

— Айтинг-чи, белгиланган янги тариф бўйича электр энергияси баҳоснинг 12 фоиз қимматлашишига қандай омиллар сабаб бўлди?
— Республикамизда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг 90 фоизидан ортиғи иссиқлик электр станциялари улушига тўғри келади. Ушбу субъектларда электр токи ҳосил қилиш учун катта миқдорда газ, мазут, кўмир ва бошқа турдаги ёқилғи маҳсулотлари сарфланади. Ушбу ёқилғи маҳсулотлари нархининг ўзгариши, ўз навбатида, ишлаб чиқарилаётган электр энергияси тарифига ҳам таъсир кўрсатади.

— Жорий йилда таърифларни гуруҳлашда ҳам илгари қайд этилмаган янгиликларни кузатдик. Бунинг асосий сабаби нимада?
— Тўғри. Шу даврга қадар амал қилиб келган электр энергияси тариф гуруҳлари 10 тани ташкил этиб, улардан амалиётда фойдаланишда қийинчиликка дуч келинаётган эди.
Бугунги кунда мураккаб тузилган гуруҳлашдан воз кечилиб, соддалаштирилган тартибга ўтилаётир. Натижада 2018 йилдан эътиборан электр энергияси тариф гуруҳлари сони 4 тага қисқартирилди.

— Чет эл инвестицияларининг соҳага жалб этилиши ҳам электр энергияси нархларига таъсир кўрсатадими?
— Ҳозирги пайтда республикамиз энергетика соҳасини модернизация ва реконструкция қилиш янги замонавий технологияларни жорий этишга катта аҳамият берилмоқда. Бундай модернизациялаш ишлари тизимда юқори самарадорликка эришилишига олиб келади. Юқори самарадорлик эса, ўз-ўзидан, ёқилғи энергетика ресурсларини, аниқроқ айтганда, табиий газ, кўмир, нефть маҳсулотларини иқтисод қилинишини таъминлайди.

Ҳозирги кунда ана шундай йирик лойиҳалар рўёби учун халқаро молия институтларининг имтиёзли кредит маблағлари жалб қилинаётир. Сўнгги йилларда амалга оширилган ишлар натижасида республикада замонавий илғор технологиялар асосида “Навоий ИЭС”да 478 МВт, “Талимаржон ИЭС” УКда 2 та 450 МВтли ҳамда “Тошкент ИЭС” УКда 370 МВт қувватга тенг буғ-газ ускуналари, “Ангрен ИЭС” АЖда эса 130-150 МВт қувватга тенг куллик даражаси юқори бўлган кўмирни ёқишга мўлжалланган энергоблок ишга туширилди.

Шунингдек, яқин йилларда “Навоий ИЭС”да иккита 450 МВТли, Тахиатошда иккита 280 МВтли, Тўрақўрғонда иккита 450 МВтли замонавий энергоблоклар фаолият бошлайди. Юқори ҳамда паст кучланишли электр тармоқлари реконструкция қилинади. Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали ишлаб чиқариш самарадорлиги оширилади. Бу эса электр энергияси тарифларининг кескин ошиб кетишининг олди олишга хизмат қилади.

— Электр энергияси нархи ошган бўлса-да, у Марказий Осиёдаги паст даражалардан бири сифатида қолмоқда. Бу ҳақда нима дейсиз?
— Юртимизда ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида электр энергия ишлаб чиқариш учун нисбатан арзон ёқилғи энергетика ресурслари етказиб берилади. Шу сабабли ҳозирги пайтда истеъмолчиларимизга етказиб берилаётган электр энергия нархи анча арзон. Бу ҳам юртимизда аҳоли манфаатлари йўлида олиб борилаётган одилона сиёсат натижасидир.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил июль ойидан бошлаб шу кунгача аҳолига етказиб берилаётган 1 кВт.с электр энергияси 204,3 сўм эди. Ушбу нарх шу йил 1 апрелдан 228,6 сўм этиб белгиланди. Электр плиталари билан жиҳозланган тураржойларда яшовчи аҳоли учун эса электр энергияси нархи 1 кВт.с учун 102,15 сўмдан 114,3 сўмга ошади.


Мазкур янги тарифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги “Ёқилғи-энергетика ресурслари билан ўз вақтида таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларига асосан белгиланган.
Раҳим ШЕРҚУЛОВ суҳбатлашди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди 09 мая, 00:52 0
  • Шавкат Мирзиёев Олий Евросиё иқтисодий кенгаши мажлисида нутқ сўзлади 09 мая, 00:09 0
  • Ўзбекистон муфтийсига янги ўринбосар тайинланди 08 мая, 23:20 42
  • Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди 08 мая, 22:09 99
  • АҚШ элчиси: “Ўзбекистон президенти ақл бовар қилмайдиган ишларни амалга оширди” 08 мая, 21:21 139
  • Ижтимоий-гуманитар йўналишларда квоталар қисқартирилади 08 мая, 17:30 69
  • Сўнгги янгиликлар
  • Электр энергиясини энг кўп сарфлайдиган маиший техникалар 08 мая, 23:43 0
  • Суперлигада апрель ойининг энг яхшиси бўлишга номзодлар 08 мая, 23:22 24
  • Ўзбекистон муфтийсига янги ўринбосар тайинланди 08 мая, 23:20 42
  • Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди 08 мая, 23:07 58
  • Ҳиндистонда фуқароларни Украинадаги урушга жалб қилишга уринган тўрт киши ҳибсга олинди 08 мая, 22:57 24
  • ЎФА раҳбарияти Германия ёшлар футболи мураббийи билан учрашди 08 мая, 22:53 20
  • Богдан Гусков: "Биринчи спаррингдаёқ Стрикленднинг жигарига зарба бердим" 08 мая, 22:35 50
  • Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди 08 мая, 22:09 98
  • Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди 08 мая, 21:52 45
  • Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият" 08 мая, 21:37 58
  • АҚШ элчиси: “Ўзбекистон президенти ақл бовар қилмайдиган ишларни амалга оширди” 08 мая, 21:21 139
  • Исроил ҳаво кучлари Ливанга 30 дан ортиқ ҳаво зарбалари берди 08 мая, 20:58 81
  • Бўлимлар