«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 00:30
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев: "Халқ байрам қилади, биз ишлаймиз"

18 мар, 15:30 5 022 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев: "Халқ байрам қилади, биз ишлаймиз" Президент Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятига ташрифи давом этмоқда. Давлат раҳбари 17 март куни Паст Дарғом туманида вилоят фаоллари билан учрашиб, видеоселектор йиғилиши ўтказди. Унда Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш муаммолари танқидий муҳокама қилинди, деб хабар қилмоқда Kun.uz.

«Ишчи гуруҳлари томонидан сўнгги 1 ҳафта мобайнида умумий қиймати 1.4 трлн сўм бўлган 110та қўшимча лойиҳа ишлаб чиқилиб, дастурдаги йирик лойиҳалар сони 431тага кўпайди. Уларнинг умумий қиймати 5.6 трлн сўмга етказилди. Аммо шароити оғир туманларда йирик лойиҳалар бўйича таклифлар жуда кам.

Каттақўрғонда 7та, Иштихонда 10та, Нуробод 8та, Қўшработ ва Пахтачи туманларида 9тадан лойиҳа таклиф этилган, холос. Бу ердаги одамларни иш билан таъминлаш керак эмасми? 1 ҳафта муддатда қолоқ туманларда қўшимча йирик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиб, умумлаштириб шахсан менга тақдим этасизлар. Биз буни назорат қиламиз», - дея таъкидлади Президент.

Давлат раҳбари, шунингдек 1 ой муддатда шароити нисбатан оғир бўлган Нуробод, Паст Дарғом, Иштихон, Нарпай ва Қўшработ туманларида Вазирлар Маҳкамасининг 2018-2019 йилларга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий дастурларини ишлаб чиқиб, тақдим этиш бўйича топшириқ берди.

«Нима учун бугун мен Паст Дарғомга келдим. Бу туман энг катта, кўп миллатли туманлардан бири. Лекин шароити эски тос, эски ҳаммом. Бир кўча ичкарига кирсангиз, одам адашиб кетади. Йўл йўқ, сув йўқ, свет йўқ, газ йўқ, кўмир йўқ. Мактаб дабдала. Шифохонага қараб бўлмайди. Шунинг учун юқоридаги туманларда алоҳида дастур қиламиз. Тошкентдан мутахассислар келган. Байрам халқимизга, бизга байрам эмас. Бизга иш», - деди давлат раҳбари Мирзиёев.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 16
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 130
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 36
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 47
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 61
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 60
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 0
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 0
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 16
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 46
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 20
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 63
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 54
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 90
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 266
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 130
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 21
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 155
  • Бўлимлар