«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 17:37
ЎЗO‘Z

Хоразмлик талаба Қуръони каримни бир ўтиришда тўлиқ ёддан ўқиб берди

04 мар, 23:21 5 612 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хоразмлик талаба Қуръони каримни бир ўтиришда тўлиқ ёддан ўқиб берди 3 март куни Урганч шаҳридаги Фахриддин Ар-Розий мадрасасининг "Таҳфизул Қуръон" гуруҳида ўқиётган талаба Абдурраҳмон қори Мамадалиев мусобақага тайёрланиш жараёнида 30 пора Қуръони каримни бир кунда, бир ўтиришда (намозга, таомланишга, таҳоратга чиқишлар мустасно) ёддан устозлари Толибжон ва Муҳаммадсиддиқ домлаларга луқма олмасдан ўқиб берди. Бу ҳақда мадраса мударриси Неъматулло қори Аминжон эшон маълум қилди, дейилади Azon.uz сайтида.

Мударриснинг қайд этишича, бу яқин юз йилда Хоразмда кузатилмаган ҳолат бўлса ажаб эмас. Сабаби Хоразмнинг қадим Хива мадрасасида ўқиган сўнгги талаба Қориларидан Нурулло қори бува Хива хонининг олдида ўттиз порани ўқиб берганини вафотларидан олдин дадам билан дуоларини олгани борганимизда (бир сенга қори бувани дуоларини олиб берин деб бундан йигирма беш йилларча олдин, оборгандилар) гапириб берганлар, (100 ёшларга кириб вафот этгандилар) у пайтлари мадрасани тугатиб қори бўлган талабалар хонни олдида устозига ўқиб бериб имтиҳондан ўтар эканлар.

Президент ташаббуси билан ўтаётган Қуръон мусобақасига нафақат Хоразм, балки юртимизнинг барча гўшаларида мусобақага тайёрланаётган қанчадан-қанча йигит ва қизлар туну кун Қуръон ўқиб, юртга баракотлар ёғилишига сабаб бўлишяпти.

Энди юртимиздаги шу мусобақага тайёрланиб, Қуръон ўқиётган минглаган Қориларнинг Қуръони сабабидан, юртимизга қанчадан қанча Аллоҳнинг раҳмати ва баракотлари ёғилаётганини, сакийна ва фаришталар тушаётганини, савоблар, яхшиликлар тушаётганини бир тасаввур қилиб кўринг. Ким бир эзгу ишни биринчи бўлиб бошласа ёки ташаббус қилиб сабабчи бўлса, ўша савобли ишни қилганларга қанча савоб берилаётган бўлса, Аллоҳ таоло у ишни бошлаб берган ё ташаббус кўрсатган инсонга ҳам ҳеч қандай камайтирилмасдан ўша савобдан номаи аъмолига савоб ёздирар экан. Илоҳим, бундай мусобақалар бардавом бўлаверсин, дея сўзини якунлайди мадраса мударриси Неъматулло қори Аминжон эшон.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 0
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 0
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 10
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 130
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 252
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 82
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 0
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 0
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 0
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 2
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 10
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 75
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 138
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 43
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 26
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 36
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 15
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 78
  • Бўлимлар