«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 14:46
ЎЗO‘Z

Президент: “Тошкентда тўртта қизи бор одам ўзини осиши керак!”

03 мар, 19:40 7 486 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент: “Тошкентда тўртта қизи бор одам ўзини осиши керак!” Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев тўйларни кескин танқид қилди ва халқ дардини айтди. Давлат раҳбарининг видеоселектор йиғилишларидан бирида айтган сўзлари ёзилган аудиоёзув ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

Tas-IX аудио

“Бош вазирдан бошлаб ҳокимгача, ижро органи раҳбарига тўй-маросимга бориши ман этилади. Чойхоналарнинг ёнида давлат машинаси турганини кўрган куним ишдан олиб ташлайман, жиноий жавобгарликка тортаман. Тўй энг кўпи 150 кишига, ош 200 кишига бўлади. Бирорта раҳбар уйида туғилган кунини ҳам, тўйини ҳам мендан бошлаб нишонламайди.

Бўлди, у замонлар тугади энди, одамларнинг ғашини келтиряпмиз, лаънатини келтиряпмиз. Маросим ҳам, тўй ҳам раҳбарларсиз бўлади. Бош вазир боради ғўдайиб ҳамма муовини билан, ҳамма туради... Сен ўша қилган 20 килограмм гўштингни пулига битта камбағалнинг уйига бориб краска қилиб бер, телевизор олиб бер, ноинсоф.

Қарор чиқади, қарор! Президент қарор эмас, сенатнинг қарори чиқади. Қани бирортанг ғинг деб кўр. У тўйга бориш энди ман этилади. Мен ўзим юрагимдан билган ҳолда шуни айтяпман. У ҳаммаси хиёнат бизнинг халқимизга, иккинчидан, тўй қилишнинг меъёрини ҳам ёзиб берамиз.

Тошкентда тўртта қизи бор одам ўзини осиши керак, тўй қилиш учун. Оддий одам, оилали, бюджетдан ойлик оладиган одам ўзини осиши керак. Тўртта қизини эрга бериш учун ўзини осса тўғри бўлади. Нимага?! Ҳеч қандай имконияти йўқ, барибир бечора қарз олади, ўзига қарамайди, дўхтирга бормайди, фақат шу тўйга йиғади. Кимга керак бу тўй? Бўлди, биз олдин ташвиқот қилиб кўрдик, бўлмади бу ташвиқот. Хиёнат қиляпмиз халқимизга, тўйларни агар жойига қўйсак, коррупция бўлмайди, адолат пайдо бўлади. Ҳамма бир хил тўй қилади. Агар бирорта раҳбар, прокурорми, ҳокимми, солиқчими, чегарачими, шу меъёрдан чиқса, ўша куни кўрасизлар, қамайман ҳаммани. Қайси вазир ёки бош вазир ўринбосари шундай тўй қилишга қайдан ойлик олади? Ҳаммаси ўғирлик бу, агар буни тагини суриштирсак, ўғирлик. Бу ҳам ана шу адолатсизликни тарғиб қилади, ҳамма билиши керак. 110 киши, 120 киши, тамом. Жуда борса, рухсат олиб комиссиядан, 150 кишилик қилади. Бошқача тўй бўлмайди ҳеч қаерда, жуда яхши тўй бўлади, фақат ёшлар бўлади тўйда. Қариялар нон синдиришга боради, ёшлар тўйга боради. Нима учун буни айтяпман? Андижонда ҳам бу жуда ҳалиги кетган, эрталабки тўйлар, аввало, эрталабки тўйлар йўқ бўлади. Бўлди энди, обедда соат бирдан иккигача тўй, кечқурун қайси ресторан тўй қилса, ўша ресторанни ёпамиз”, - деган президент.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Маҳалла" фонди ва "Нуроний" жамғармаси ҳам халққа тўй-ҳашамлар бўйича мурожаат билан чиққанди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 42
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 44
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 134
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 263
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 76
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 113
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 6
  • “Барса” икки юлдуз учун биттасини “қурбон” қилади 28 апр, 13:37 7
  • Сенсация! Афғонистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига чиқди! 28 апр, 13:20 41
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 42
  • “Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди 28 апр, 12:20 26
  • Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди 28 апр, 12:00 38
  • Футзал, Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг Тожикистонга қарши асосий таркиби 28 апр, 11:52 24
  • Салоҳ ва Клопп ҳамманинг олдида баҳслашди. «Ливерпул»да яна йўқотиш 28 апр, 11:36 74
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 44
  • UFC Vegas 91. Ўзбекистонлик Богдан Гусков америкалик жангчини нокаутга учратди (видео) 28 апр, 10:49 75
  • Саиджамшид Жаъфаров қозоғистонлик рақибини мағлуб этиб, IBA Asia камарини қўлга киритди 28 апр, 10:43 24
  • Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди 28 апр, 09:34 63
  • Бўлимлар