«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 15:45
ЎЗO‘Z

Энди Тошкентда «мақсадли» паспорт ва виза назорати ўтказилмайди

02 мар, 21:04 5 041 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Энди Тошкентда «мақсадли» паспорт ва виза назорати ўтказилмайди Ўзбекистонда 1990 йилнинг охиридан бери йирик байрамлар арафасида ўтказиб келинаётган «Тозалаш-Антитеррор» операциялари тўхтатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ раҳбари ўринбосари Дониёр Тошхўжаев 1 мартда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, деб хабар берди «Газета.uz».

«Тозалаш-Антитеррор» тадбири Мусатқиллик байрами, Конституция куни, Янги йил, Наврўз ва бошқа байрамлар арафасида ўтказилар эди.

Ушбу операция ўрнига Ўзбекистон Президентининг 14 февралдаги «Жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва Тошкентда жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги фармонига асосан «Хавфсиз ҳудуд» комплекс чораси жорий этилади.

ИИББ раҳбари ўринбосарининг сўзларига кўра, 15 йилдан буён ўтказиб келинаётган «Тозалаш-Антиреррор» операциялари 1999 йилнинг февралида пойтахтда содир бўлган портлашларга алоқадор.

Шунингдек, маълум қилинишича, аввалгидек «мақсадли» паспорт ва виза назорати эндиликда ўтказилмайди.

«ИИББ ходимлари секторлардаги оилаларнинг ижтимоий ҳолатини ўрганиш билан шуғулланади ва қандайдир ҳуқуқбузарликлар аниқланса уларни назорат қилади. Ёрдам бериш, маслаҳат бериш, одамларни пропискага қўйиш борасида ёрдам берамиз. Эндиликда пропискаси йўқ одамларни зудлик билан рўйхатга олиш ишлари амалга оширилмайди. Дастлаб огоҳлантириш берилади» — деди Дониёр Тошхўжаев.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 1
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 43
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 44
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 134
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 263
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 77
  • Сўнгги янгиликлар
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 1
  • Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео) 28 апр, 14:55 0
  • Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди. Нега? 28 апр, 14:28 1
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 7
  • “Барса” икки юлдуз учун биттасини “қурбон” қилади 28 апр, 13:37 7
  • Сенсация! Афғонистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига чиқди! 28 апр, 13:20 41
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 42
  • “Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди 28 апр, 12:20 26
  • Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди 28 апр, 12:00 38
  • Футзал, Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг Тожикистонга қарши асосий таркиби 28 апр, 11:52 26
  • Салоҳ ва Клопп ҳамманинг олдида баҳслашди. «Ливерпул»да яна йўқотиш 28 апр, 11:36 74
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 44
  • Бўлимлар