«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 07:40
ЎЗO‘Z

Барча ёмонликларнинг боши

02 мар, 09:03 5 099 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Барча ёмонликларнинг боши Ривоятга кўра, ҳазрат Али (к.в.)нинг олдиларига бир киши келиб деди:

– Эй мўминлар амири, мен ёлғон сўзлайман, ўғрилик қиламан, шароб ичаман, бошқа гуноҳларим ҳам бор. Уларнинг ҳаммасидан бирданига халос бўлишни истайман. Менга шундай фазилатни айтингки, гуноҳ қилишдан халос бўлай.

– Ёлғон сўзлашдан сақлан, – дедилар ҳазрат Али (р.а.).

У доимо рост гапиришга аҳд қилиб, ҳазрат Алининг ҳузурларидан чиқди. Йўл-йўлакай шароб ичгиси келди, шу ниятда майхонага йўл олди. Кета туриб ўйлади: «Агар амир мендан шароб ичдингми, деб сўраса, «ҳа» десам, жазо олишим тайин. Агар «йўқ» десам, ёлғон гапирмасликка ваъда берганман…» Шундай ўйлар билан нафсини енгиб, ортига қайтди.

Йўл давомида бир аёлни учратди, шаҳвоний ҳислари ғолиб келиб, зино қилишни истади. Лекин уни яна боягидек ўйлар чулғаб олди. Рост гапирса, зинокорлиги учун жазолашади, ёлғон гапирса, аҳдини бузган бўлади. Шу тарзда қандай гуноҳ устидан чиқмасин, ёдига ваъдаси тушиб, ўзини тўхтатаверди. Бир муддат ўтгач, ҳазрат Али (к.в.)нинг ҳузурлари келди ва шундай деди:

– Эй мўминлар амири, бир гуноҳдан тўхташ билан қаршимда очиладиган барча тўғри йўлларни кўрсатдингиз. Ёлғон сўзлаш барча ёмонликларнинг боши эканини энди тушундим.

Манба: irfon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 37
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 96
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 98
  • Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди 30 апр, 20:18 39
  • Май ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти тақдим этилди 30 апр, 19:30 185
  • Green Card жавоблари қачон чиқиши эълон қилинди 30 апр, 19:13 66
  • Сўнгги янгиликлар
  • Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади 01 мая, 06:00 0
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 186
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 36
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 73
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 75
  • U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин 30 апр, 23:15 111
  • Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди 30 апр, 23:00 52
  • Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган! 30 апр, 22:34 329
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 96
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 86
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 98
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 156
  • Бўлимлар