«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 05:28
ЎЗO‘Z

Алгоритм

28 фев, 09:15 5 317 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Алгоритм Мамлакатнинг сиёсий ҳаётида ўзгариш содир бўлгандан кейин ҳеч қанча вақт ўтмай баъзи зиёлилар томонидан “кечаги кун ва у билан боғлиқ рамзларни қораланиши керак”лиги ҳақида ярим ултиматум оҳангида сўзлар янгради. Янгиланишни шундан бошламаса асло муваффақиятга эришиб бўлмаслиги иддао этилди. Шахсий фикрни билдиришга ҳаммамиз ҳақлимиз, аммо фикрга нисбатан фикр билдириш ҳам ҳуқуқлар ичра бир ҳуқуқдир. Айниқса кўпчиликнинг ҳаётига таъсир этиши мумкин бўлган фикрларга нисбатан.

Чорак аср давомида ўзига хос даврни бошимиздан кечирдик. Бу рост. Аммо яна бир ҳақиқат бор – биз билан бирга бу “ўзига хос” кунларни… оддий халқ ҳам бошидан ўтказди… Ўша, нима
бўлаётганини ўзининг имкони даражасида тушунишга ҳаракат қилган, турмуш ташвишлари
орасида, тунги уйқуга кетишдан олдин бир неча сония бўлсада атрофни англашга уриниб келган оддий халқ.

Энди яна бир ҳақиқат ҳақида – ўша, оддий, воқеликни борича қабул қилишга мажбур бўлган халқ – миллатнинг асосидир… Ўша, кўзи ила кўриб келган номутаносибликларни ақли ила бироз бўлсада уйғунлаштиришга, узрларни топишга, қалби ила эса кечиришга уриниб келган халқ – миллатнинг асосидир. Битта хайронликдан бошқасига солиниб келинган, аммо, нима бўлганда ҳам, яхши гумонда бардавом бўлган халқ – миллатнинг асосидир.

Ҳолат ўзгарганда халқнинг, шундоқ ҳам руҳи зада халқнинг ҳолини ҳисобга олмасдан уни буткул, бир кун ичида янги воқеликка дучор қилишга чақириш – халқ ғамини ейиш эмас. Омманинг дунёни ҳис этиш алгоритми биттасидан бошқасига ўтиши учун вақт талаб этилишига беписанд бўлиш – кибрнинг бир кўринишидир.

Ҳалқ ҳолатига беписанд бўлганда зиёлий аҳли… зиёлий аҳли бўлмай қолади, она халқига фойда
эмас, балки бошига ташвиш келтиради. Миллат ғамидан узилиб, ҳар бир нарсани ўз қаричи билан ўлчаб қолганда ҳалқ бу тоифа кишиларнинг кўзига онгсиз, қиёфасиз тўда бўлиб кўриниб қолади. “Халқ” тушунчасини “она” тушунчаси ила муштарак деб ҳисобласак, бундай қараш эгаси учун хавфлилигини эътироф этмоқ зарур бўлади.

Яқинда ҳали эски қарашларда бўлганлар “зомбилар” деб аталишгача бориб етилди. Буни
айтганларга жавоб шуки, бу “зомбилар” – бизнинг зомбилардир; этимизнинг бир бўлагидир. Уларни бундай аташ уларни… дуо қилишдан йироқлашиб қолинганликнинг белгисидир. Бу эса улкан йўқотишдир.

Нубувватнинг бошида коинотдаги энг жирканч нарса – бутлар ҳам “эсон-омон” ўз жойларида турди. Уларни инкор этиш учун ўша инкор қалбларда ҳосил бўлиши кутилди. Вақти-соати келганда бут энг ёмон кўриладиган нарса бўлди. Хамр эса ариқларда оқди; уни миршаблар уйма-уй кириб тўкишмади — одамларнинг ўзлари тўкишди.
Манба: fayzbog.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент вилоятида 5 ёшли бола сув крани учун ўрнатилган кичик ўрага тушиб кетди 18 мая, 22:30 31
  • Россия билан яна бир йўналишда стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди 18 мая, 20:10 67
  • Тошкентда шамол сабаб дарахт Tracker устига қулади 18 мая, 18:53 94
  • Маҳкумлар ҳуқуқларини таъминлаш янада мустаҳкамланади 18 мая, 17:56 51
  • “Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади 18 мая, 15:36 140
  • Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади 18 мая, 14:19 95
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украинанинг Харьков вилоятидан 10 минг нафарга яқин фуқаро эвакуация қилинди 19 мая, 00:50 25
  • Гутерриш: Яқин Шарқ фақат Фаластин давлати тузилгандан кейин тинчланади 19 мая, 00:32 36
  • Бишкекда юз берган тартибсизликларда 29 киши яраланди, 10 киши ҳибсга олинди 19 мая, 00:26 91
  • Хитойда болаларнинг экранга қараш вақти чеклангани уларнинг ҳаракатсизлигини камайтиргани аниқланди 18 мая, 23:23 16
  • Владимир Путин ҳарбий раҳбариятни нега алмаштирди? 18 мая, 22:56 127
  • Тошкент вилоятида 5 ёшли бола сув крани учун ўрнатилган кичик ўрага тушиб кетди 18 мая, 22:30 31
  • Афғонистоннинг Ғор вилоятида юз берган сув тошқинлари оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди 18 мая, 22:05 43
  • Суперлига. “Олимпик” сафарда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дурангга имзо чекди 18 мая, 21:54 70
  • Украина АҚШдан Россия ҳудудига зарба беришда ёрдам сўради 18 мая, 21:00 137
  • Россия кучлари Харьков вилоятининг Старица ҳудудини эгаллади 18 мая, 20:33 177
  • Россия билан яна бир йўналишда стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди 18 мая, 20:10 67
  • Роберт Де Ниро бир ёшли қизи ҳақида: “Мени шартсиз яхши кўрадиган ягона инсон” 18 мая, 19:43 89
  • Бўлимлар