«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 02:37
ЎЗO‘Z

Замонавий электр ва газ ҳисоблагичлар дастлаб қайси ҳудудларда ўрнатилади?

26 фев, 23:43 6 827 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Замонавий электр ва газ ҳисоблагичлар дастлаб қайси ҳудудларда ўрнатилади? Электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш ускуналари шу пайтгача ҳар 4 йилда давлат кўригидан ўтказиб келинарди. Эндиликда бу жараён электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳаси доирасида ўрнатиладиган ҳисоблагичлар учун «Ўзстандарт» агентлиги томонидан 10 йилда амалга оширилади.

Бунда ҳисобга олиш ускуналарини давлат кўригига топшириш бўйича ишларни ташкил этиш «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ ва Мажбурий ижро бюроси томонидан таъминланади.

Хўш, электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими дастлаб қайси ҳудудларда жорий қилинади?

«Ўзбекэнерго» мутахассиси Самандар Қораев ҳамда «Ўзтрансгаз» ахборот хизмати бошлиғи Беҳзод Бердиев «ЎзА»га берган интервьюсида бу ҳақда маълумот беришди.

– Президент қарорига мувофиқ Франциянинг «Sagemcom» компанияси ва «Тошэлектроаппарат» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган замонавий электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналари «Ўзбекэнерго» томонидан ўрнатилади, – деди Самандар Қораев. – Амалдаги ҳисоблагичлар электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланиш учун мос келса, фойдаланиш учун яроқли ҳисобланади. Аксинча, улар ўрнига янги ҳисоблагичлар ўрнатилади. Умуман, эски ҳисоблагичларни янгиларига тўлиқ алмаштириш муддати 2021 йил охирига белгиланган. Дастлаб Тошкент шаҳри, вилоятлар марказларида, кейинги босқичда бошқа шаҳар ва қишлоқ ҳудудлари қамраб олинади.

– Замонавий газ ҳисоблагичлар ўрнатиш муддати 3 йилга мўлжалланган, – дейди Беҳзод Бердиев. – Бу жараён 3 босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда 28 шаҳар, Тошкент вилоятининг Зангиота, Тошкент, Қибрай ва Янгийўл туманларидаги хонадонларга 1 миллиондан ортиқ ускуна ўрнатилади. Кейинги босқичларда мамлакат газ таъминоти туман (шаҳар) филиалларига қарашли аҳоли хонадонлари қамраб олинади. Режага кўра, замонавий газ ҳисоблагичлари аҳоли хонадонларига «Ўзтрансгаз» томонидан ўрнатилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 4
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 52
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 283
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 90
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 100
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 83
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 37
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 13
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 4
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 11
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 110
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 55
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 37
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 131
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 136
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 48
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 80
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 78
  • Бўлимлар