«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 17:47
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда деҳқон бозорлари хусусий компаниялар ихтиёрига ўтиши мумкин

17 фев, 17:20 7 860 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда деҳқон бозорлари хусусий компаниялар ихтиёрига ўтиши мумкин Ўзбекистонда бир деҳқон бозори ва савдо мажмуасини ихтисослашган хусусий компания бошқарувига топшириш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Бу давлат раҳбарининг тижорат ташкилотларида давлат иштирокини янада камайтириш бўйича чора-тадбирлар ҳақидаги қарори лойиҳасида кўзда тутилган. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Дастлабки тажриба-синов лойиҳасини Тошкентда ўтказиш таклиф этилмоқда. Пойтахт маъмуриятига тажриба ўтказиладиган деҳқон бозори ва савдо мажмуасини аниқлаш учун уч ой муддат берилади. Улар шартнома асосида компанияларга, хусусан мазкур йўналишда фаолиятни ташкил этиш ва олиб бориш тажрибасига эга бўлган хорижий компания бошқарувига берилади.

Тажриба-синов лойиҳаси якунларига кўра 2019 йил 1 январгача бўлган муддатда Давлат рақобат қўмитаси давлат мулкини, жумладан давлат улуши ва давлат корхоналарини ихтисослашган махсус компанияларга топшириш бўйича ҳукуматга таклифлар киритади.

Қайд этиш жоиз, бугунги кунда пойтахтдаги аксарият деҳқон бозорлари акцияларининг назорат пакети Тошкент маъмуриятига тегишли. Бозорлар фаолиятини таркибига 20 та бозор ва савдо мажмуаси кирадиган «Тошбозорсавдо» ассоциацияси назорат қилади.
Ўзбекистон, деҳқон бозор, хусусий, компания




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 40
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 40
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 233
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 190
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 252
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 57
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 1
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 15
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 6
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 49
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 40
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 40
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 60
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 129
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 43
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 39
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 63
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 185
  • Бўлимлар