«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 09:05
ЎЗO‘Z

Қарз шартномаси қандай тузилади?

12 фев, 00:49 13 828 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қарз шартномаси қандай тузилади? Қарз муносабатлари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 41-бобида аниқ белгилаб қўйилган бўлиб, унга мувофиқ фуқаролар ўртасида қарз ҳажми энг кам иш ҳақининг 10 баробаридан зиёдни ташкил этса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт. Бунда қарз шартномаси нотариал тартибда тасдиқланиши шарт эмас. Лекин тарафлардан бири шартноманинг нотариал тасдиқланишини талаб этса, бу сўровни амалга ошириш учун хоҳлаган нотариал идорага мурожаат қилиш мумкин.

Қарз шартномаси тасдиқланаётганда нотариус тарафларнинг ҳақиқий истакларини аниқлаши лозим. Буни аниқлаш мақсадида ариза олиши мумкин.

Қарз шартномасида тўлов миқдори, расмийлаштирилган сана, жойи ва мажбурият бажарилишини таъминлаш усуллари, қайтариш муддати кўрсатилиши шарт. Башарти шартномада қарзнинг қайтариш муддати кўрсатилмаган бўлса, қарздор зиммасидаги мажбуриятни тўлов талаб қилинган санадан эътиборан адо этиш керак. Ушбу муҳлатга амал қилинмайдиган ҳолатларда Ўзбекистон Республикасининг “Нотариат тўғрисида”ги қонуннинг 73-моддасига мувофиқ қарз берувчининг илтимосига кўра нотариус қарздорга қарз суммасини қайтариб бериш тўғрисидаги қарз берувчининг аризасини қарз олган тарафга аризани топшириш нотариал ҳаракатини амалга ошириши ва бу ҳақда гувоҳнома бериши мумкин. Шартнома мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда эса нотариус Ўзбекистон Республикасининг “Нотариат тўғрисида”ги қонуннинг 76-80-моддалари ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ижро хатини ёзади.

Қонунда шaртнома бўйича қарз берувчи фоиз олишга ҳақли эканлиги ҳам белгилаб қўйилган. Фоизлар ҳажми маҳаллий банк муассасасининг хулосаси ва қонун талабига мувофиқ аниқланади. Масалан, амалдаги ҳолатларга кўра йиллик устама қарз умумий қийматининг 25-30 фоиз ҳажмида белгиланиб, қарз шартномасида ўз аксини топиши керак ёки устамалар кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳам бўлиши мумкин. Агар бу ҳолат низога сабаб бўлса, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 324-моддасига мурожаат қилиш лозим. Унга кўра даъвогар ахборот ҳисоблаш Марказининг истеъмол моллари ва хизмат кўрсатиш ҳақларининг ўсиш даражаси ҳақидаги маълумотномаси асосида пулнинг қадрсизланиши оқибатида кўрган зарарни суд орқали қоплашга ҳақлидир.
Манба: tasvir.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 0
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 4
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 31
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 70
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 342
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 104
  • Сўнгги янгиликлар
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 1
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 0
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 1
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 4
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 18
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 53
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 35
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 82
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 41
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 236
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 104
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 30
  • Бўлимлар