«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 13:42
ЎЗO‘Z

Хорижлик сайёҳларга тилла буюмларни сотишга рухсат берилди...

08 фев, 10:04 4 916 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хорижлик сайёҳларга тилла буюмларни сотишга рухсат берилди... Ўзбекистонда хорижлик сайёҳларга тилла буюмларни сотиш ва уларни мамлакатдан ташқарига олиб чиқиш ишларини енгиллаштиришга изн берувчи янги лойиҳа тайёрланмоқда. Бундан ташқари, заргарлик буюмларини олиб чиқиш жараёнлари ҳам соддалаштирилмоқда. KUN.UZ мухбири Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг Халқаро Пресс-клуб томонидан ташкил қилинган очиқ мулоқотда берган маълумотига асосланиб, шу ҳақида маълум қилди.

Раиснинг таъкидлашича, яқин орада Ўзбекистонда 10 граммдан 100-200 граммгача бўлган олтин сотувлари йўлга қўйилади. Бу эса давлатга сезиларли даромад олиб келади. Шу билан бирга, бугунги кунда у қадар ҳавас қиларли даражада бўлмаган заргарлик соҳаси ривожланиб боради.

Азиз Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, бугунги куннинг энг асосий трендларидан бири - шоппинг-туризм бўлиб, Хитой ёки ҳиндистонлик сайёҳлар олтин харид қилиш имкони бўлган мамлакатларга боришга қизиқишади. Ушбу мамлакатлар вакилларида ўз саёҳатлари давомида тилла буюм сотиб оладиган одати бор.

Ўзбекистон 2020 йилга бориб заргарлик буюмларининг йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини 40 миллион доллардан оширмоқчи. Уч йил ичида олтин буюмлар ишлаб чиқаришни 2,4 карра, кумуш буюмларни ишлаб чиқаришни эса 6,2 карра оширмоқчи. 2020 йилга бориб деярли 14 миллион долларлик заргарлик буюмларини экспорт қилиш кўзда тутилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Бибихоним масжидини реконструкция қилаётган Қатарга миннатдорлик билдирди 01 мая, 12:44 0
  • Қозоғистонда давлатлараро қидирувга берилган шахс Самарқандда ушланди 01 мая, 11:18 14
  • Тошкентда пулларни кўпайтириб беришини айтиб, фуқарони чув туширган трейдер ушланди 01 мая, 09:11 21
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 119
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 157
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 143
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон Бибихоним масжидини реконструкция қилаётган Қатарга миннатдорлик билдирди 01 мая, 12:44 0
  • Украина Қуролли кучлари қўмондонлари ғалабага ишонишни тўхтатишди 01 мая, 12:22 0
  • АҚШда Зеленский украиналиклардан нимани яшираётгани ошкор этилди 01 мая, 12:02 1
  • Маск Украина ва АҚШ ўртасидаги музокараларни бир сўз билан таърифлади 01 мая, 11:35 11
  • Қозоғистонда давлатлараро қидирувга берилган шахс Самарқандда ушланди 01 мая, 11:18 14
  • Иордан дарёси Ғарбий соҳилида фаластинлик талабалар немис дипломатини тадбирдан қувиб чиқарди 01 мая, 10:53 25
  • Украина 300 мингта дрон сотиб олиш учун пул ажратади 01 мая, 10:30 37
  • Украина Қримга ATACMS ракеталари билан ҳужум қилди 01 мая, 10:11 155
  • Binance асосчиси тўрт ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 01 мая, 10:06 34
  • Грузия пойтахтида намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашув юз берди 01 мая, 09:13 58
  • Тошкентда пулларни кўпайтириб беришини айтиб, фуқарони чув туширган трейдер ушланди 01 мая, 09:11 21
  • ЕЧЛ. “Бавария” ва “Реал” ўртасидаги дастлабки учрашувда жанговар дуранг қайд этилди 01 мая, 09:03 45
  • Бўлимлар