«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 01:09
ЎЗO‘Z

Порнография – бузуқлик тарғиботи учун қандай жавобгарлик белгиланган?

07 фев, 09:50 11 144 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Порнография – бузуқлик тарғиботи учун қандай жавобгарлик белгиланган? Порнография маҳсулоти – бадиий қимматга эга бўлмаган ва илмий, тиббий ёки ўқув мақсадлари учун мўлжалланмаган, одам жинсий аъзоларининг ёхуд одам томонидан ҳақиқатда содир этилаётган ёки шунга ўхшатилган жинсий алоқанинг тавсифини ёхуд фото, видео тасвирини ёки бошқа тасвирини ўз ичига олган материаллар ва нарсалар.

Порнографик видео ёки расмларни тайёрлаган, Ўзбекистон ҳудудига олиб кирган, реклама қилган, намойиш этган шахслар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.

Маъмурий жавобгарлик: порнографик маҳсулот, шунингдек уни тайёрлашда, тарқатишда, реклама қилишда ва намойиш этишда фойдаланилган воситалари мусодара қилиниб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг 50 бараваридан 100 бараваригача (ҳозирда бу миқдор 8 612 000 сўмдан 17 224 000 сўмгача), мансабдор шахсларга эса 100 бараваридан 150 бараваригача (17 224 000 сўмдан 25 836 000 сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Жиноий жавобгарлик: шундай қилмиш маъмурий жазо қўлланилганидан кейин яна содир этилса, энг кам ойлик иш ҳақининг 400 бараваридан 600 бараваригача (68 896 000 сўмдан 103 344 000 сўмгача) миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Шунингдек, порнографик маҳсулотни тайёрлашда вояга етмаган шахсни жалб қилиш, шунингдек, вояга етмаган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш – 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Манба: mulohaza.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 0
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 43
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 250
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 87
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 95
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 80
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 0
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 0
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 0
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 0
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 59
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 32
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 21
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 83
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 107
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 36
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 70
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 68
  • Бўлимлар