«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 17:56
ЎЗO‘Z

Ўзбекистондаги энг порахўр ташкилот ва муассасалар номини биласизми?

02 фев, 17:30 15 977 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистондаги энг порахўр ташкилот ва муассасалар номини биласизми? Ўзбекистонда порахўрлик ва таъмагирлик борасида ички ишлар ва банклар тизимида ишлаётганлар етакчилик қилмоқда, деб хабар берди Sof.uz нашри «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази тадқиқотларига таяниб.

Айтилишича, 12 та ҳудудий назорат ва бошқарув органлари ичида коррупция, порахўрлик ва таъмагирлик ҳолатлари қайд этилиши борасида сўровда иштирок этганларнинг 25,7 ва 21,4 фоизи мос равишда юқоридаги икки муассасани кўрсатган.

Сўровда қатнашганларнинг фикрича, кейинги ўринларда судлар (19,6%) ва прокуратура органлари туради (19,5%).

Респондентларнинг 13%и солиқ органларида, 11,5%и божхона органларида таъмагирлик тез-тез учрашини билдирган.

Сўровда қатнашганларнинг 5,7 фоизи шаҳар ва туман ҳокимиятларида, 5,1 фоизи лицензиялаш ва сертификатлаштириш билан шуғулланувчи органларда, 3,8 фоизи маҳалла ва хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатида, 2,4 фоизи экологик назорат хизматларида порахўрлик ҳолатлари мавжудлигини кўрсатган.

Шу билан бирга, сўровда иштирок этган тадбиркор ва фермерларнинг 22,4 фоизи шаҳар ҳокимиятлари хизматлари томонидан коррупция ҳолатига дуч келмаганини билдирган, 43,2 фоизи эса буни кам учрайдиган ҳолат деб баҳолаган.

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг билдиришича, сўровда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 1100 нафар тадбиркор қатнашган. Қатнашчиларнинг 80,1%и эркаклар, 19,9%ини аёллар ташкил этади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 40
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 40
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 233
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 190
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 252
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 57
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 1
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 15
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 6
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 49
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 40
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 40
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 60
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 129
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 43
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 39
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 63
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 185
  • Бўлимлар