«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 09:51
ЎЗO‘Z

«Ёшлар» уйларига навбатда турганлар учун зўр янгилик...

02 фев, 10:25 7 178 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ёшлар» уйларига навбатда турганлар учун зўр янгилик... «Ёшлар» уйларини тақсимлашнинг шаффофлигини таъминлашга қаратилган «Ёшлар» уйларини сотиб олишнинг электрон навбат тизими тест режимида ишга туширилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Ёшлар Иттифоқи Марказий кенгашидаги манбаси хабар берди.

Очиқ электрон навбат тизими Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 5 июлдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилаларга узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари бериш йўли билан уларнинг уй-жой ва маиший шароитларини янада яхшилаш мақсадида ишлаб чиқилди.

«Ёшлар» уйларини сотиб олишнинг электрон навбат тизими
Фото: yoshlaruyi.uz веб-сайтидан скриншот

Бундан буён Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши ҳузуридаги Республика комиссияси томонидан «Ёшлар» уйларини сотиб олиш учун ҳисобга қўйилган номзодлар электрон навбатда қайд этилади ҳамда худудлардаги уйларнинг топширилиш жараёнига қараб номзоднинг навбат рақами тизимли равишда ўзгариб боради. Ушбу тизим ёш оила вакилларига уйидан чиқмаган ҳолда ўз навбатини унга берилган махсус ID код асосида мунтазам равишда кузатиб бориш имкониятига эга бўлади.

Электрон навбат билан yoshlaruyi.uz веб-сайти орқали танишиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, номзодлар ўзларига берилган махсус ID-KOD рақамини Ёшлар иттифоқининг ҳудудий кенгашлари орқали билиб олишлари мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 167
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 143
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 196
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 47
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 217
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 304
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 162
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 169
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 260
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 78
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 107
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 176
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 289
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 167
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 38
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 53
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 143
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 196
  • Бўлимлар