«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 03:24
ЎЗO‘Z

Янги Миллий хавфсизлик хизмати раиси Ихтиёр Абдуллаевнинг таржимаи ҳоли

31 янв, 15:32 20 411 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Янги Миллий хавфсизлик хизмати раиси Ихтиёр Абдуллаевнинг таржимаи ҳоли Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Миллий хавфсизлик хизмати ва прокуратура органлари ходимлари иштирокида бугун, 31 январь куни йиғилиш бўлиб ўтгани тўғрисида маълум қилган эдик.

Яна ушбу мажлисда мансаб ўзгаришлари юз бергани тўғрисида ҳам хабар берилга эди. 1995 йилдан буён Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматини бошқарган Рустам Иноятов лавозимидан кетгани, унинг ўрнига Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимида ишлаб келаётган Ихтиёр Абдуллаев тайинлангани ҳам маълум қилинган.

«Xabar» нашри айни дамда Миллий хавфсизлик хизмати бошқарувига келган янги раиси Ихтиёр Абдуллаев тўғрисида маълумотларни чоп этди.

Маълумотларга кўра, Ихтиëр Абдуллаев 1966 йилнинг 22 майида Фарғона вилояти Учкўприк туманида туғилган. Перм давлат университетида ҳуқуқшунос мутахассислиги бўйича таҳсил олган.

Фаолиятини 1988 йилда Фарғона шаҳар суд ижрочиси сифатида бошлаган.

1990—1993-йилларда Фарғона вилояти адлия бошқармасида ишлаган.

1993—1995-йилларда жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди судьяси, раиси вазифасини бажарувчи, 1995—1997-йилларда жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди судьяси ҳамда Судлов ҳайъати раиси, 1997—2000-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси хизматининг фуқаролик ва амнистия масалалари бўйича референти бўлиб ишлаган.

2000—2001-йилларда жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди раиси этиб тайинланган.

2001—2002-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари, 2002—2006-йилларда Адлия вазирининг биринчи ўринбосари, 2006—2007-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси вазифасини бажарувчи, 2007—2009-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси, 2006—2009-йилларда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти директори вазифасида ишлаган.

2009 йилдан 2015 йилгача Ўзбекистон Президентининг ташкилий ва кадрлар масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси сифатида фаолият юритган.

2015 йил 21 апрель куни у 15 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори бўлиб ишлаган Рашид Қодировнинг ўрнига ушбу лавозимга тайинланган эди. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда у 1995 йил ёзидан буён узлуксиз равишда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси лавозимида ишлаб келаётган генерал-полковник Рустам Иноятов ўрнига МХХ раҳбарлигига тайинланди.

Иккинчи даражали давлат адлия маслаҳатчиси.

Ихтиëр Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори этиб тайинлангач, прокуратура органлари тизимида кўплаб ўзгаришларни амалга оширди. Биргина Бош прокуратуранинг ўзида элликдан зиёд ходим вазифасидан озод этилган, уларнинг ўрнига янгилари тайинланган. Шунингдек, ҳудудий прокуратура органлари фаолияти ҳам жиддий ислоҳ қилиниб, кўплаб кадрлар алмаштирилган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 7
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 16
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 41
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 75
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 44
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 72
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 19
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 7
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 33
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 20
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 21
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 67
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 60
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 16
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 52
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 41
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 40
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 88
  • Бўлимлар