«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 16:41
ЎЗO‘Z

Чақалоқнинг танасига игналарни ким тиққан эди? Бош прокуратура жиноят иши бўйича ахборот берди

30 янв, 23:20 10 535 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Чақалоқнинг танасига игналарни ким тиққан эди? Бош прокуратура жиноят иши бўйича ахборот берди Ўтган ҳафта ижтимоий тармоқларда танасидан игналар топилган гўдакнинг суратлари тарқалди. Азизбекнинг ҳаёти қил устида тургани маълум қилинди, боланинг аҳволи оғирлиги айтилди. Бундан нафақат унинг яқинлари, балки ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам ташвишга тушди.

Мазкур воқеа юзасидан прокуратура органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Гулноза Раҳимова қуйидагича ЎзАга ахборот берди.

“2018 йил 18 январь куни Фарғона вилояти Тошлоқ тумани ички ишлар бўлимига ички аъзоларида кўплаб игналар аниқланган бола ҳақида хабар келиб тушган. Маълум бўлишича, бола 2017 йил 11 февралда тавваллуд топган Азизбек Абдумажидов бўлиб, унинг оиласи туманнинг “Найман” маҳалла фуқаролар йиғинининг Истиқлол кўчасида истиқомат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. Аниқланишича, Азизбек Абдумажидов соғлиги ёмонлашгани сабабли 2018 йил 13 январда онаси Ш.Болтабоева томонидан туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган. Шу куни бирлашма томонидан Республика Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш илмий маркази Фарғона вилоят филиалига юборилган. Тиббий текширувлар давомида унинг ички аъзоларида кўплаб игналар аниқланган. Шу сабабли бола 2018 йил 15 январда даволанишни давом эттириш учун Республика Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш илмий марказига олиб келинган”, дейди Гулноза Раҳимова.

Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 17 январь куни Республика Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш илмий маркази жарроҳлик бўлимида чақалоқ операция қилинган. Азизбек Абдумажидовнинг қорин бўшлиғи ва бўйин соҳасидан жами 12 дона пўлат игна ва сим бўлаги чиқариб олинган. Ҳаёт учун хавфли бўлмаган жойда жойлашган яна 3 дона игнани олиш навбатдаги жарроҳлик амалиётига қолдирилган.

Содир бўлган ушбу ҳодиса бўйича ҳақиқатни аниқлаш ҳамда қонуний қарор қабул қилинишини таъминлаш мақсадида 2018 йил 24 январда Тошлоқ тумани прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Азизбек Абдумажидовнинг танасига игналарнинг тушиши сабабларини аниқлаш мақсадида қатор экспертизалар тайинланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 0
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 34
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 30
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 27
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 113
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 46
  • Сўнгги янгиликлар
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 2
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 7
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 16
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 36
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 12
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 42
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 49
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 34
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 30
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 89
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 82
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 126
  • Бўлимлар