«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 17:06
ЎЗO‘Z

Шаҳрисабзга тезюрар поезд боради

28 янв, 21:30 5 138 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шаҳрисабзга тезюрар поезд боради Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида бугун, 28 январь куни Қашқадарё вилоятига жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шаҳрисабз шаҳрига ҳам борди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Шаҳрисабз шаҳрига ташрифи доирасида давлат раҳбари Оқсарой майдонидаги «Коба» маданият мажмуасида вилоят иқтисодий салоҳиятини юксалтиришга қаратилган лойиҳалар билан танишган. «Лойиҳалар иқтисодий жиҳатдан ранг-баранг бўлиб, барчаси аҳоли фаровонлиги ва турмуш даражасини юксалтиришга қаратилган», — дейилади ЎзА хабарида.

Ўзбекистон раҳбарига дастлаб Қашқадарё вилоятида 2018—2019-йилларда туризм инфратузилмаси объектларини барпо этиш режаси тақдим қилинди. Режага кўра, 167 та лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган бўллиб, замонавий меҳмонхоналар ташкил этиш, транспорт хизматлари кўрсатиш, дам олиш ва кўнгилочар ҳудудлар ташкил этиш, тарихий-маданий обидаларни таъмирлаш шулар жумласидандир. «Ўзбектуризм» компанияси томонидан тақдим этилаётган лойиҳалардан яна бири эко ва этно туризмни ривожлантириш, Амир Темур туғилган масканни туризм масканига айлантиришга қаратилган.

Давлатимиз раҳбари бугун дунёда кўплаб давлатлар бу соҳани ўзлаштириб, катта даромад олаётганини таъкидлар экан, юртимиздаги мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиш бўйича топшириқлар берди.

Президентга тақдим этилган лойиҳалардан яна бири Тошғузор-Шаҳрисабз-Китоб темир йўлини модернизация қилиш ва электрлаштиришни назарда тутади. Лойиҳага кўра, Шаҳрисабз шаҳригача тезюрар поезд қатновини йўлга қўйилади. ЎзАнинг хабарида лойиҳанинг қиймати, ижрочилари ва амалга ошириш муддати ҳақида маълумот берилмаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бухорода ёдгорликларни таъмирлашга ажратилган 3,3 млрд сўм талон-торож қилинди 01 мая, 16:48 0
  • Ўзбекистон Бибихоним масжидини реконструкция қилаётган Қатарга миннатдорлик билдирди 01 мая, 12:44 44
  • Қозоғистонда давлатлараро қидирувга берилган шахс Самарқандда ушланди 01 мая, 11:18 66
  • Тошкентда пулларни кўпайтириб беришини айтиб, фуқарони чув туширган трейдер ушланди 01 мая, 09:11 44
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 150
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 168
  • Сўнгги янгиликлар
  • Бухорода ёдгорликларни таъмирлашга ажратилган 3,3 млрд сўм талон-торож қилинди 01 мая, 16:48 0
  • Аббосбек Файзуллаев ҳам Осиё кубоги финалида ўйнамайди 01 мая, 16:28 0
  • Халқаро суд: Германия Исроилга ҳарбий ёрдамни тўхтатишга мажбур эмас 01 мая, 16:00 0
  • Шармандага шаҳар кенг 01 мая, 15:34 9
  • АҚШ марихуанани кучли гиёҳванд моддалар рўйхатидан чиқаради 01 мая, 15:10 0
  • Эксперт: Ғарб Россия ғалабасидан кейин қувғиндаги Украина ҳукуматини яратиши мумкин 01 мая, 14:47 61
  • Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди 01 мая, 14:24 15
  • Данияда энди аёллар ҳам мажбурий ҳарбий хизматни ўтайди 01 мая, 14:00 36
  • Ҳар бир қизнинг орзуси: турк сериалларидаги энг чиройли 4 та тўй 01 мая, 13:31 65
  • Рогов: Америка қўшинларининг Украинада пайдо бўлиши "очиқ ишғол" бўлади 01 мая, 13:03 203
  • Ўзбекистон Бибихоним масжидини реконструкция қилаётган Қатарга миннатдорлик билдирди 01 мая, 12:44 44
  • Украина Қуролли кучлари қўмондонлари ғалабага ишонишни тўхтатишди 01 мая, 12:22 290
  • Бўлимлар