Ўзбекистондаги барча мактабларда 11 йиллик мажбурий таълим жорий этилади. Бундан буён мактаб ўқувчилари ихтиёрий равишда касб-хунар коллежларида таҳсил оладилар. Таълим муддати эса 3 йилдан камайтирилди, яъни энди ихтиёрий равишда касб ўрганмоқчи бўлганлар 6 ойдан 2 йилгача бўлган муддатли таълим коллежларни танлашлари мумкин. Бу ҳақда “Qalampir.uz” хабар қилди.
Бугун, 25 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати ҳузурида ташкил этилган Press-hall'нинг навбатдаги йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёевнинг янги фармони ва қарори ўқиб эшиттирилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Рустам Қосимов иштирок этиб, Президентнинг фармонини шарҳламоқда.