«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 15:13
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда аналог ТВ ўчирилмоқда, рақамли ТВга уланмаганлар нима қилиши керак?

24 янв, 22:20 15 108 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда аналог ТВ ўчирилмоқда, рақамли ТВга уланмаганлар нима қилиши керак? 2018 йилнинг декабрь ойида сўнгги аналог узатгичлар ўчирилиши билан Ўзбекистон рақамли телевидениега узил-кесил ўтган давлатлар қаторига қўшилади. Бу ҳақда батафсил маълумот берган эдик.

Шундай қилиб, 2018 йилнинг 15 январидан бошлаб то 5 декабрига қадар бутун республика бўйлаб аналог форматдаги барча телеэшиттиришлар тўхтатилади.

Бу жадвалга асосан дастлаб Фарғона, Андижон, Наманган ва Тошкент вилоятларида аналог форматдаги теледастурлар эфири тўлиқ тўхтатилди.

Рақамли телеэшиттиришларга ўтиш, аналог телеэшиттиришларнинг босқичма-босқич тўхтатилиши тўғрисида аҳолини хабардор қилиш мақсадида 2017 йилнинг ноябрь ойида мобиль алоқа операторлари орқали SMS-хабарлар тарқатилди. Декабрь ойида эса Андижон, Фарғона, Наманган ва Тошкент вилоятларидаги мобиль алоқа абонентлари SMS-хабарлар орқали огоҳлантирилди.

Бундан ташқари, бу ҳақда оммавий ахборот воситалари орқали доимий эълонлар бериб борилди. Бироқ, такрор ва такрор эълон қилинмасин, аналог ТВ энди тарихда қолишини узатгичлар ўчирилганидан сўнг хабар топганлар орамизда кам эмас.

Хўш, энди нима қилиш керак?
Бугунги кунда республикамизда рақамли телевидениенинг ижтимоий очиқ тўплами шакллантирилган бўлиб, ушбу тўплам таркибига Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston», «Yoshlar», «Toshkent», «Sport», «Navo», «Dunyo bo‘ylab», «Madaniyat va ma'rifat», «Bolajon», «Kinoteatr», «Oilaviy», «Mahalla», «O‘zbekiston 24» telekanallari va «O‘zbekiston», «Yoshlar», «Mahalla», «O‘zbekiston 24» радиоканаллари ҳамда «Uzreport», «Futbol TV», «Mening yurtim 5» («MY5»), «Milliy TV», «Zo‘r TV», «Sevimli» («Сaravan TV») нодавлат телеканаллари дастурлари киритилган. Ушбу телеканаллар дастурларини кўриш бепул.

Кимнинг хонадонидаги телевизорда ушбу теледастурлар кўрсатаётган бўлса, улар аллақачон рақамли телевидение (DVB-T2 стандартидаги) хизматларидан фойдаланишмоқда. Агар телевизор кўрсатмай қўйган бўлса, рақамли қурилма харид қилиш зарур.

Рақамли ТВ ёки ТВ-тюнерларни бирданига харид қилиш ҳар бир оиланинг ҳам бюджетига тўғри келмаслиги мумкин. Бундай шароитда аҳолига, айниқса кам таъминланган қатламалар ва пенсионерларга қулайлик яратиш мақсадида АТ «Алоқабанк» ҳамда «UzDigital TV» МЧЖ ҳамкорликда рақамли телеэшиттиришларни қабул қилувчи телевизорлар, тюнерлар ва бошқа рақамли қурилмаларни харид қилиш учун истеъмол кредитини ишлаб чиқди.

Кредит шартлари:
Кредит бошланғич тўловсиз;
Кредит муддати – 3 ойдан 12 ойгача;
Кредит фоизи – йиллик 18 фоиз;
Кредит миқдори – энг кам иш ҳақининг 40 баробаригача.

Кредитни АТ «Алоқабанк» бўлинмаларида расмийлаштириш мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 12
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 19
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 21
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 93
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 43
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 75
  • Сўнгги янгиликлар
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 0
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 0
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 0
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 5
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 15
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 12
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 19
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 54
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 42
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 61
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 47
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 239
  • Бўлимлар