«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 19:49
ЎЗO‘Z

Амир Темур 35 метрли мактубни кимга ёзган эди?

19 янв, 12:23 7 141 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Амир Темур 35 метрли мактубни кимга ёзган эди? Тарих китобларидан маълумки, соҳибқирон Амир Темур фикри собит ва жиддий инсон бўлган. Қизиқ, наҳотки, у 35 метрлик мактуб ёзган бўлса...

“Бобур ва дунё” журналида ёзилишича, Амир Темур Миср султони Малик Фараж номига чиндан ҳам ушбу мактубни юборган. Олтин суви югуртирилган эни уч газ (1,5метр), узунлиги етмиш газ (35 метр) бўлган нома ўша даврда ҳуснихати чиройли бўлганларнинг пешқадами Хожа Бандагири Табризийга ёздирилган.

Ажабланарлиси, шундай узун мактубда биргина қўшма гап битилган эди, яъни “Султон Аҳмадни занжирбанд этиб, бизга жўнатсин. Қора Юсуфни ҳаёт кишанидан бўшатиб юборсинлар”.

Хўш, нега Амир Темур бу мазмундаги хат юборган? Машҳур тарихнавис Хондамирнинг “Ҳабиб ус-сияр” асарида воқеалар тўлиқ баён қилинган. Унга кўра мактубда номлари тилга олинганлар қочоқлар бўлиб, улар Миср ҳудудида эканини билган Соҳибқирон даставвал ўша давлат султонига уларни тутиш лозимлиги ҳақида хабар юборади. Бироз вақтдан сўнг султон Малик Фараж “Биз Аҳмад Жалойир ва Қора Юсуфни ушлаб, банд этдик.

Уларни нима қилиш кераклигини буюрсангиз, ўшандай қилардик” дея хат бериб, элчиларини юборади. Соҳибқирон элчиларга қимматбаҳо совғалар ва муносиб нарсалар инъом қилиб, ўша 35 метрлик хатни ҳам Миср султонига юборган экан.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 0
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 0
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 19
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 72
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 39
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 40
  • Сўнгги янгиликлар
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 20
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 19
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 102
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 72
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 39
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 50
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 40
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 119
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 65
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 100
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 43
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 42
  • Бўлимлар