«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 07:34
ЎЗO‘Z

Лола Каримова отасининг юбилейи муносабати билан танлов эълон қилди

18 янв, 15:30 6 283 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Лола Каримова отасининг юбилейи муносабати билан танлов эълон қилди Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тилляева отаси таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан иншолари танлови ўтказилаётгани ҳақида маълум қилди.

Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди Ўзбекистон олий ўқув юртлари талабалари ўртасида иншолар танлови ўтказмоқда.

Танлов Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти хотирасини абадийлаштириш, ёш авлоднинг республикамиз янги тарихи хусусидаги ҳамда мамлакатимиз давлат мустақиллигини қарор топтириш, халқаро барқарорликни таъминлаш ва Ватанимизнинг тарихий-маданий меросини қайта тиклашда Ислом Каримовнинг тарихий хизматлари борасидаги билимларини ошириш мақсадида ташкил этилмоқда, дейилади хабарда.

Иншолар танлови қуйидаги мавзуларда ўтказилади:

1. “Мустақил Ўзбекистон давлати шаклланишида Президент Ислом Каримовнинг роли”.

2. “Ўзбекистон Республикаси халқаро ҳамжамиятда: Биринчи Президентнинг минтақавий ва глобал хавфсизликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси”.

3. “Ислом Каримовнинг Ўзбекистон халқи маънавий қадриятлари, миллий ғурури ҳамда қадр-қиммати, тарихи ва маданиятини қайта тиклашдаги ўрни”.

Муаллифлардан танланган мавзу моҳиятини тўлиқ очиб бериш ҳамда фикр-мулоҳазаларни изчил ва хатосиз баён қилиш талаб этилади.

Танловга юборилган иншолар ўз соҳасида катта тажрибага эга атоқли тарихчи, сиёсатшунос ва филолог олимлардан ташкил топган махсус комиссия томонидан ўрганилади, таҳлил этилади ва баҳоланади.

Танлов ғолибларига қуйидаги совринлар топширилади:

1-ўрин. 7 000 000 сўмлик грант, шунингдек, Фонд логотипи туширилган Apple MacBook Air 13 8/256 GB ноутбуки.

2-ўрин. 6 000 000 сўмлик грант, шунингдек, Фонд логотипи туширилган Apple iРad Pro 10.5 4G 256GB планшети.

3-ўрин. 5 000 000 сўмлик грант, шунингдек, Фонд логотипи туширилган iPhone 8 64 GB смартфони.

4-10-ўринлар. Рағбатлантирувчи совғалар – Фонд логотипи туширилган Kindle букридерлари.

Иншолар ўзбек ёки рус тилида ёзилиши мумкин. Матн ҳажми 2000 сўздан (5 саҳифага қадар) ошмаслиги лозим. Иншолар [email protected] электрон манзилига юборилиши керак.

Ҳар бир қатнашчидан фақат битта иншо қабул қилинади.
Танлов иштирокчилари иншо билан бирга, шахсини ва Ўзбекистондаги олий ўқув юртида таҳсил олаётганини тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт ва талаба гувоҳномаси) нусхасини юборишлари зарур.

Танлов ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали 2018 йил 18 январдан иншо топширишнинг сўнгги санасига қадар хабар бериб борилади.

Танлов 2018 йил 22 январдан 22 февралга қадар давом этади. Ғолибларни эълон қилиш санаси – 2018 йил 12 март.
Танлов шартлари билан Ислом Каримов номидаги Фонднинг расмий сайтида батафсил танишишингиз мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 140
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 122
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 173
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 43
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 206
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 285
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 106
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 118
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 182
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 52
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 78
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 154
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 237
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 140
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 30
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 45
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 122
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 173
  • Бўлимлар