«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 09:10
ЎЗO‘Z

“Қамчиқ” довонида қолиб кетган уч автомобилга техник ёрдам кўрсатилди

17 янв, 12:31 6 746 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Қамчиқ” довонида қолиб кетган уч автомобилга техник ёрдам кўрсатилди “Қамчиқ” довонида ноқулай об-ҳаво шароити давом этмоқда. Аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан туну кун навбатчилик ташкил қилинган.

Кеча, 16 январь куни соат 13:30 атрофида Isuzu русумли автотранспорт воситаси двигателининг носозлиги туфайли, А-373 Тошкент-Ўш автомобиль йўлининг 243 кмда тўхтаб қолган. “Қамчиқ” МҚҚБ қутқарувчилари воқеа жойига чиқиб, носоз автотранспорт воситаси эвакуаторга юкланган ва техник ёрдам кўрсатиш масканига етказилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Орадан кўп ўтмай, соат 15:20 да эса Epica русумли енгил автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши натижасида А-373 Тошкент-Ўш автомобиль йўлининг 243 кмда бетон тўсиққа урилиб, қисилиб қолган. ФВВ қутқарувчилари воқеа жойига чиқиб, автотранспорт воситасини тўсиқ орасидан олиб чиқиб, уни эвакуаторга юклашда ва техник ёрдам кўрсатиш масканига етказилишида амалий ёрдам кўрсатдилар.

Соат 17:03 да эса Damas русумли автотранспорт воситаси двигателининг носозлиги туфайли, А-373 Тошкент-Ўш автомобиль йўлининг 247 кмда тўхтаб қолган. Зудлик билан қутқарувчилар воқеа жойига етиб келиб, носоз автотранспорт воситасини эвакуаторга юкланиб, техник ёрдам кўрсатиш масканига етказилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 8
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 79
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 242
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 74
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 109
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 153
  • Сўнгги янгиликлар
  • Мурзоев: "Қайсидир маънода барибир Индонезия қулайроқ рақиб, биз мусобақа фаворитимиз" 28 апр, 08:51 0
  • Тожикистон ўз фуқароларини «ўта зарурат бўлмаса» Россияга бормасликка чақирди 28 апр, 08:41 0
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 8
  • АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради 28 апр, 06:00 20
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 79
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 221
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 95
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 54
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 114
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 168
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 149
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 225
  • Бўлимлар