«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 07:50
ЎЗO‘Z

Навоийлик 4 тилни биладиган йигит суд залидан озод қилинди

12 янв, 14:02 6 884 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Навоийлик 4 тилни биладиган йигит суд залидан озод қилинди Навоийлик Элёр Бўриев намунали оиланинг фарзанди эди. Нима ҳам бўлдию тўрт тилни биладиган бу йигитча жиноят кўчасига кирди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддаси 1-қисми билан жиноий иш очилди. Суд 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш юзасидан қарор чиқарди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти кенгаши раисининг аралашуви, судда жамоат ҳимоячиси сифатидаги иштироки сабаб Бўриев суд залидан озод этилди.

Ёшлар иттифоқининг Навоий вилояти ва Навоий шаҳар Кенгаши томонидан унинг ҳаракатлари ўрганиб таҳлил қилиб чиқилди. Таҳлил натижалари Элёр Бўриевнинг ота-онаси иштирокида муҳокама қилиниб, уни Ёшлар кафиллигига олишга қарор қилинган.

Маълумот учун, Элёр Бўриев Тошкент давлат шарқшунослик институтини тамомлаган. Хитой Халқ Республикасининг “HENAN” университетига ҳужжат топшириб ўкишга кирган эди. Ушбу университетда 2016 йилнинг 10 сентябрдан 2017 йил 30 июнига қадар тахсил олиб, у ерни аъло баҳолар билан тугатган. Хитой, испан, рус, инглиз тилларини мукаммал билади.

“Мен авваламбор Президентимга ўз миннатдорчилигимни билдираман.Ўзимга, билимимга ишонаман, ваъда бераман келажакда юртимга нафи тегадиган етук кадр бўламан. Ўзбекистон ва Хитой халқи билан дипломатик алоқаларни ўрнатишга, юртимнинг тараққиётига муносиб ҳисса қўшаман”, дейди Бўриев.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 0
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 18
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 61
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 324
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 101
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 106
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 0
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 1
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 1
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 17
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 13
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 130
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 66
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 18
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 38
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 176
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 86
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 66
  • Бўлимлар