«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 05:30
ЎЗO‘Z

Адвокатлардан ташаббус — тадбиркорларга йил давомида бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади

08 янв, 20:47 6 606 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Адвокатлардан ташаббус — тадбиркорларга йил давомида бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси юртимиздаги корхона ва ташкилотларда чуқур муҳокама этилмоқда. Ўзбекистон адвокатлар палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасида ҳам Президент мурожаатномаси мазмун-моҳиятга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар беради KUN.UZнинг Самарқанддаги мухбири.

Вилоят адлия бошқармаси, Адвокатлар палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг вакиллари иштирок этган давра суҳбатида бошқарма бошлиғи О.Аҳтамов Президент томонидан суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш йўлида қатор вазифалар белгилаб берилганини таъкидлаб ўтди.

«Президент мурожаатномасидан Ўзбекистонда адвокатурани ривожлантириш бўйича эътиборга молик ишларни амалга ошириш, жумладан, эндиликда адвокатларнинг консалтинг хизматлари — тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш борасидаги фаолиятни такомиллаштириш чоралари кўрилиши лозимлиги, адвокатлар томонидан юридик хизматлар кўрсатиш бўйича фаолият кўлами кенгайтирилиши кераклиги келиб чиқади», — деди О.Аҳтамов ўз сўзида.

Вилоят адвокатлари 2017 йилда 20 мингдан ортиқ юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида шартномалар имзоланиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишган. 5 мингга яқин оғзаки маслаҳатлар берилиб, 1200 нафар тадбиркор ва тадбиркорлик истаги биалн шуғулланиш истаги бўлган фуқароларга локал ҳужжатлар тайёрлаб берилган.

2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да маҳаллалар аҳолисининг ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш тизими йўлга қўйилди. «Халқ қабулхоналари»да ҳам адвокатларнинг навбатчилиги йўлга қўйилган ва у ерда ҳам фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар, лозим бўлганда ёзма тушунтиришлар бериб келинмоқда.

2018 йилнинг «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» муносабати билан, шунингдек, Президентнинг парламентга мурожаатномасидан келиб чиқиб, 2018 йил давомида давлат рўйхатидан ўтган барча тадбиркорлар ва хўжалик юритувчи субъектларга йил давомида бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериб бориш ташаббуси илгари сурилди ва йиғилганлар томонидан қўллаб-қувватланди.

Мурожаат учун манзил:
Ўзбекистон адвокатлар палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси.
Самарқанд шаҳри, Ўзбекистон кўчаси 45-уй.
Телефон: (0366) 231-07-48




Мавзуга оид янгиликлар
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 33
  • Хотира – абадий, қадр – муқаддас! 07 мая, 20:23 42
  • Шавкат Мирзиёев бешта давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди 07 мая, 19:36 39
  • АҚШ элчиси «оддий, аммо инқилобий ғоя» ҳақида гапирди 07 мая, 19:08 119
  • Республика тез тиббий ёрдам маркази филиали амалдори қўлга олинди 07 мая, 17:45 151
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 94
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди” 08 мая, 00:13 45
  • Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади? 07 мая, 23:49 110
  • Apple янги iPad Air ва iPad Pro тақдимотини ўтказди 07 мая, 23:25 26
  • Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди" 07 мая, 23:03 55
  • Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик" 07 мая, 22:44 94
  • Куба президенти ҳарбий парадда иштирок этиш учун Москвага келди 07 мая, 22:16 91
  • Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди 07 мая, 21:55 124
  • Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда 07 мая, 21:30 56
  • Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди 07 мая, 21:11 95
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 77
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 33
  • Суперлига. "Пахтакор" 7 та гол урилган ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди 07 мая, 20:32 61
  • Бўлимлар