«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 21:47
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев: «Ҳокимлар энди пахта билан шуғулланмайди»

05 янв, 22:49 9 319 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев: «Ҳокимлар энди пахта билан шуғулланмайди» Бугун Тошкент вилоятида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳокимларнинг вазифа ва мажбуриятлари ўзгартирилиши ҳақида гапирган.

«Ҳокимлар пахта билан шуғулланмайди. Таълим ва маънавият билан машғул бўлади. Пахтани кластер тизими орқали экамиз. Бу йил вилоятдаги 4та туманда кластер бўлади», дея президентнинг сўзларини келтирган «Xabar.uz».

Президент шунингдек, Тошкент вилоятидаги муаммолар, уларни ҳал этиш йўллари ҳақида гапирган, масъулларга бу борада тегишли топшириқлар берган.

«Вилоятнинг 7 та шаҳридаги муаммолар билан Бош вазир ва Тошкент шаҳар ҳокими шуғулланади. Шаҳарлар уларга бўйсунади. Агар шундаям ўзгариш бўлмаса, вилоятни иккига бўламан. Вилоятдаги шаҳарлар Тошкент шаҳридаги раҳбарларга бўйсунади. Сектор раҳбарлари ҳар куни Бош вазирга ахборот беради. Ҳамма ишнинг тагида халқни рози қилиш туради. Агар раҳбарлар яна вилоят ҳокими атрофида уюшмаса, вилоят иккига бўлинади», деб айтган Ўзбекистон раҳбари.

Президент видеоселектор давомида Республика Бош прокурори ва Ички ишлар вазирига вилоят прокурори ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғини ишдан олиш ҳақида топшириқ берган.

Шунингдек, Тошкент вилоятидаги 4та туманнинг солиқ ва молия бўлимлари раҳбарлари ёппасига ишдан кетиши маълум қилинган.

Президент маҳаллий бюджетни ўнглаш ҳақида куюниб гапирган.

«Маҳаллий бюджетга солиқ тушумини бажармаган 4та туманнинг солиқ ва молия бўлимлари раҳбарлари ёппасига ишдан кетади. Интернетда эълон қил, уларнинг ўрнига одам топ!», дея давлат раҳбарининг сўзлари келтирилган хабарда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 0
  • «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракатланади 01 мая, 20:53 1
  • Ҳокимлик ходими фирибгарлик ортидан қўлга тушди 01 мая, 20:13 1
  • Тошкент вилоятида экология инспекторлари ҳужумга учради 01 мая, 19:53 8
  • Янгиҳаёт тумани судьяси пора билан қўлга тушгани рад этилди 01 мая, 19:11 15
  • Яширин иқтисодиёт бўйича қарор лойиҳаси Тадбиркорлик кенгаши таклифлари асосида қайта кўриб чиқилади 01 мая, 17:13 23
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракатланади 01 мая, 20:53 0
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 0
  • Ҳокимлик ходими фирибгарлик ортидан қўлга тушди 01 мая, 20:13 0
  • Тошкент вилоятида экология инспекторлари ҳужумга учради 01 мая, 19:53 8
  • Истанбулдаги 1 май намойишларида 140 дан ортиқ киши ҳибсга олинди 01 мая, 19:30 8
  • Янгиҳаёт тумани судьяси пора билан қўлга тушгани рад этилди 01 мая, 19:11 15
  • Ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингида топ-даражага кўтарилганидан кейин нималар деди? 01 мая, 18:53 23
  • "Ливерпуль" футболчиси жамоадошининг хотини билан “дон олишиб юргани" маълум бўлди 01 мая, 18:33 151
  • Сунъий интеллект қадимги юнон файласуфи Платоннинг қабрини топди 01 мая, 18:23 42
  • Хоакин Бакли "қаттиқ" жангчи. Бироқ Нурсултон Рўзибоев... 01 мая, 17:38 61
  • Яширин иқтисодиёт бўйича қарор лойиҳаси Тадбиркорлик кенгаши таклифлари асосида қайта кўриб чиқилади 01 мая, 17:13 22
  • Бухорода ёдгорликларни таъмирлашга ажратилган 3,3 млрд сўм талон-торож қилинди 01 мая, 16:48 35
  • Бўлимлар