«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 00:37
ЎЗO‘Z

​Тошкент вилоятиги янги ҳоким тайинланди

05 янв, 21:22 9 056 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
​Тошкент вилоятиги янги ҳоким тайинланди Бугун, 5 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташрифини бошлади. Айни пайтда давлат раҳбари иштирокида Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, шу пайтгача вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Ғуломжон Ибрагимов​ Тошкент вилояти ҳокими этиб тайинланди. У 1958 йил Тошкент вилоятининг Пискент туманида таваллуд топган. Ибрагимов 1980 йилда Тошкент политехника институтини, 2003 йилда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг Олий ишбилармонлик мактабини тамомлаган.

Анча йиллар давомида Олмалиқ кимё заводида меҳнат қилган, 2004—2010 йилларда «Ўзкимёсаноат» компанияси раиси сифатида фаолият кўрсатган. 2010 йилдан бери Ўзбекистон ҳукумати таркибида бош вазир ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди. 2017 йил ноябрь ойидан бошлаб Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Аввалроқ, 30 октябрь куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов иштирокида ташкил этилган видеоселекторда шу вақтгача Тошкент вилояти ҳокими сифатида ишлаб келган Шукрулло Бобоев ишдан олингани маълум бўлган эди. Кейинчалик, Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида Бобоевнинг ишдан олинишига вилоятда 2017 йилги терим мавсумида пахта ҳосилига қўшиб ёзиш ҳолатлари қайд этилгани сабаб бўлгани ҳақида гапириб ўтганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 0
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 9
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 32
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 66
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 42
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 68
  • Сўнгги янгиликлар
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 0
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 4
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 12
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 44
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 41
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 9
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 41
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 32
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 32
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 71
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 46
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 234
  • Бўлимлар