«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 23:20
ЎЗO‘Z

Острогожская билан тил бириктирган собиқ Молия вазири ким эди?

28 дек, 11:30 10 195 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Острогожская билан тил бириктирган собиқ Молия вазири ким эди? Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 22 декабрь куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида Молия вазирлиги тизимини қаттиқ танқид қилиб, вазирни ўзгартиришдан асосий мақсад тизимни буткул ислоҳ қилишдан иборатлиги, раҳбар ўзгаргани билан, пастдаги “каламушлар” ҳамон ўз ўрнида қолаётганини куюниб гапирган эди.

Шу ўринда савол туғилади: Президент Шавкат Мирзиёев назарда тутган Молия вазири ким? Бу савол кўпчиликни қийнаяпти, десак муболаға бўлмайди.

Молия вазирлигининг Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган Элла Острогожская вазир билан тил бириктириб, Президентни алдаб келгани айтилмоқда. Острогожская қайси вазир билан тил бириктирган?

Ўтган бир йил ичида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида икки раҳбар алмашди.

2016 йилнинг 15 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Рустам Азимов эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Ботир Хўжаев вазир этиб тайинланганди.

Рустам Азимов 2005-2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазири, 2008 йил 22 ноябрдан 2016 йил декабригача Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари–Молия вазири, макроиқтисодий ривожлантириш мажмуаси раҳбари лавозимлари фаолият юритди.

Молия вазирлигидан кетган Рустам Азимов 2017 йилнинг июнь ойига қадар Бош вазир ўринбосари лавозимида ишлади. Июндан бошлаб, “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси Бош директори этиб тайинланди.

Ботир Хўжаевга келсак, у ҳукуматдан кетгани йўқ. Иқтисодиёт вазири лавозимида ишлаб келаётган Галина Саидова Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари курсисини эгаллаши муносабати билан Ботир Хўжаев Иқтисодиёт вазири этиб тайинланди.

Ботир Хўжаевнинг сал кам бир йиллик раҳбарлигидан кейин унинг ўрнига Жамшид Қўчқоров Ўзбекистон Республикаси Молия вазири лавозимига тайинланганди.

Юқоридаги ўртага ташланган савол жумбоқлигича қолмоқда? Элла Острогожская билан тил бириктирган Молия вазири ким эди? Президент танқид қилган раҳбар-чи? Балки, бу саволларга тез орада жавоб топармиз...

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасидаги танқиддан сўнг, Молия вазирлиги тизимидан 562 киши ишдан бўшатилди.

Манба: Qalampir.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қашқадарё вилоятидаги қишлоқ “Туризм маҳалласи” мақомини олди 28 апр, 22:00 0
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 87
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 163
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 55
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 152
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 275
  • Сўнгги янгиликлар
  • Рўзиқул Бердиев: "Кубок ўйинлари давомида йигитларда кучли иштиёқ сезмадим" 28 апр, 22:53 0
  • Блинкеннинг Хитойга ташрифи. Нималар муҳокама қилинган? 28 апр, 22:44 0
  • Зеленский украиналикларни қўрқитмаслик учун ҳалок бўлганлар сонини камайтириб айтган 28 апр, 22:20 2
  • Қашқадарё вилоятидаги қишлоқ “Туризм маҳалласи” мақомини олди 28 апр, 22:00 0
  • Россиянинг “Кушевская” аэродромига дронлар ҳужум қилди 28 апр, 21:39 22
  • Украина ташқи ишлар вазири Путинни “сиёсий ҳайвон” деб атади 28 апр, 21:19 59
  • Москва аэропортларида 1000 га яқин тожикистонлик қолиб кетди 28 апр, 20:11 75
  • Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим" 28 апр, 19:43 216
  • Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? 28 апр, 19:24 163
  • Футзал. Эрон 13 карра Осиё чемпионлигини қўлга киритди 28 апр, 19:17 70
  • Хосе Венансио Лопес: Баъзи вазиятларда ўзимиз назоратни йўқотдик 28 апр, 18:50 47
  • Фронтдаги вазият: РФ армияси Донецк областида мудофаани ёриб ўтди 28 апр, 18:47 260
  • Бўлимлар