«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 01:01
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда пахта ўрнига қизил қалампир экилади

19 дек, 16:06 13 869 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда пахта ўрнига қизил қалампир экилади Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан 2018 йил Қорақалпоғистонда 15 минг гектар ерларга пахта ўрнига қизил қалампир экилади.
Давлатимиз рахбари Қорақалпоғистонга қилган сафари давомида Хўжайли туманида қурилаётган замонавий логистика марказини бориб кўрган ва Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги соҳаси ҳамда озиқ-овқат саноатида ҳаётга татбиқ этиладиган инвестициявий лойиҳалар билан танишган.
Шу жумладан, президентга, экспортга чиқариладиган қизил қалампир бўйича истиқболли лойиҳани тақдим этишди, деб ёзади Asr.uz нашри.

Мутахассислар фикрича, бугунги кунда дунё бўйича 4,4 миллион гектар майдонда аччиқ қалампир экилиб, 68,3 миллион тонна ҳосил олинади. Бир гектар майдонда ҳосилдорлик 15-20 тоннагача етади. 5 килограмм ҳосилдан 1 килограмм қуритилган аччиқ қалампир олиш мумкин. Мисол учун, 1 гектар майдондан 16 тонна ҳосил етиштирилса, 3,2 тонна қуритилган аччиқ қалампир олинади. Унинг 1 тоннасининг нархи дунё бозорида 8 минг 640 доллар атрофида баҳоланади. 2017 йилда аччиқ қалампир савдосидан олинадиган даромад 30 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда. Ушбу маҳсулотнинг асосий қисми Индонезия, Хитой ва Мексикада етиштирилади.

Президентимиз кам ҳосил берадиган пахта майдонларини қисқартириш ҳисобига 60-80 кунда етиладиган аччиқ қалампир экиш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

«Яқинда бир гуруҳ мутахассислар ва туман ҳокимлари билан Индонезияда командировкада бўлдик. Ўша ерда экспортга мўлжалланган маҳсулотларни етиштириш бўйича тажриба алмашдик. 2018 йилда фермер хўжаликларининг 1000 гектар дала майдонларида Индонезиядан келтириладиган қизил қалампирни етиштирамиз. Бунда кам ҳосил берадиган пахта майдонларидан фойдаланилади», — деб таъкидлаган Беруний тумани ҳокими Фарҳод Эрмонов.

Қорақалпоғистонда қалампирнинг чет элдан келтириладиган навлари экилади. Уларнинг аччиқлик даражаси жаҳон стандартларига мос тушар ва улар яхши экспорт қилинар экан. Ўзбекистонлик фермерларга бу борада Индонезиялик мутахассислар ёрдам бериши кутилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 84
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 89
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 124
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 30
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 178
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 244
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 18
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 23
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 51
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 16
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 30
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 86
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 115
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 84
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 20
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 28
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 89
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 124
  • Бўлимлар