«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 02:01
ЎЗO‘Z

Жасур: “Ўзбекистонга қайтсанг қамаласан!”, дейишганди

14 дек, 12:39 7 134 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жасур: “Ўзбекистонга қайтсанг қамаласан!”, дейишганди Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Террорчи гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисида”ги Фармонига кўра, жавобгарликдан озод этилган юртдошларимиз ўз оиласи, ота-онаси бағрида фаровонликда ҳаёт кечирмоқда.

Қашқадарёлик Жасур Каримов ҳам ана шундай диний оқим аъзоси бўлиб қолганини ўзи ҳам билмай қолди. Балки, ўқувсизлиги ёки ишонувчанлиги бунга сабаб бўлгандир. Бунинг натижасида у диний оқим аъзолари рўйхатига тушиб қолади ва 5 йил давомида Россияда қочиб юради.

- Россияда юрган вақтим атрофимдагилар “Ўзбекистонга қайтсанг қамаб қўйишади, уйдагиларингни тинч қўйишмайди” деб жуда қўрқитишарди, - дейди Жасур Каримов. – Мана қайтиб келдим, ҳеч ким ўзимни ҳам, оила аъзоларимни ҳам безовта қилишмаяпти. Ҳозирда ишга жойлашдим. Мана шундай буюк бахтни Президент берди.

Бу ишончга садоқат билан ёндошишга ва Ватан корига ярайдиган содиқ фарзанд бўлишга ваъда бераман.

Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Ислом фақат нурли ҳаётга, илм-маърифатга, яхшиликка ундайди. Ҳеч қачон хунрезлик, қотиллик, зўравонликка чақирмайди. Ана шу ҳақиқатни тан олмасдан, сохта ғояларга алданиб, зарарли оқимларга кириш, террорчи бўлиш – бу Ўзбекистон халқига мутлақо тўғри келмайди!”.

- Ёшлар иттифоқининг энг асосий вазифаларидан бири диний оқимларга адашиб кириб қолган ёшларни тўғри йўлга бошлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлашдан иборатдир, - дейди Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Ш.Саттаров.

– Шу мақсадда улар билан якка тартибда учрашувлар ташкил этиб келмоқдамиз. Бу каби учрашувларнинг ўтказилишидан асосий мақсад, ёшлар бандлигини таъминлаш, турли хилдаги жиноятларнинг олдини олиш, юртимиздаги тинчлик ва барқарорликни янада мустаҳкамлашдир.

Биргина диний экстремизм оқим фаолиятига аъзо бўлган шахсларни махсус рўйхатдан чиқариш, улар учун муносиб турмуш шароитини яратиш ва қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларда ҳам бу каби хислатлар бор бўй-басти билан намоён бўлмоқда.

Ҳа, давлатимиз, халқимиз меҳрибон. Хато қилганни кечириб, йиқилганни суяйди. Унга тўғри йўл кўрсатиб, қаддини тиклаб қайтадан жамиятнинг фаол аъзосига айланишига имконият беради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 111
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 101
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 140
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 35
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 194
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 262
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 51
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 53
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 100
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 26
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 43
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 121
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 170
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 111
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 25
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 33
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 101
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 140
  • Бўлимлар