«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 19:22
ЎЗO‘Z

Тошкентда туялар карвони кўринишидаги сайёҳлик объекти пайдо бўлди

11 дек, 05:21 8 846 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда туялар карвони кўринишидаги сайёҳлик объекти пайдо бўлди 9 декабрда Тошкентнинг Чилонзор туманида сайёҳлик намойиши объекти – йўлга чиқаётган карвон ва рамзий қудуқ кўринишидаги инсталляция очилиши маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси матбуот хизматига таяниб Кун.уз ёзмоқда.

Ушбу инсталляция ғояси асосий қисми Ўзбекистон ҳудудидан ўтган Буюк Ипак йўлини акс эттиришдан иборат.

Ушбу объект янги ишлаб чиқилаётган сайёҳлик йўналишларига киритилади. Маросимда иштирок этган хорижлик сайёҳларнинг фикрича, карвон ва қудуқ Ипак йўлига хосликни тўлиқ акс эттиради ва шубҳасиз, Ўзбекистонга келувчи хорижликлар орасида оммалашади.

Қайд этиб ўтиш жоизки, айни вақтда Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси Чилонзор тумани ҳокимияти билан биргаликда туманда кичик сайёҳлик кластерини яратиш бўйича ишларни бошлаб юборган. Жумладан, Ю.Гагарин кўчасини сайёҳлар шопинг қилиши, тамадди қилиши ва кўнгил ёзиши мумкин бўладиган махсус сайёҳлик кўчасига айлантириш режалаштирилган.

Бу лойиҳа доирасида бренд дўконлар, умумий овқатланиш жойлари (тематик ресторанлар, арт-кафелар, қаҳвахоналар), сувенир дўконлари, ҳунармандлар устахоналарини очиш режалаштирилган.

Шундай ишлар қўмита томонидан Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманлари ҳокимиятлари билан биргаликда ҳам олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ижтимоий-гуманитар йўналишларда квоталар қисқартирилади 08 мая, 17:30 18
  • Абитуриентлар аввал тест топшириб, кейин қаерда ўқишни танлайди 08 мая, 17:13 27
  • Тошкентдаги Исроил элчихонасини ёқиб юборишга уринган талаба 5 йилга қамалди 08 мая, 16:50 14
  • Ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари кўтарилади 08 мая, 16:10 37
  • Шавкат Мирзиёев уруш фахрийларини зиёрат қилди 08 мая, 14:36 113
  • Онколог татуировка ишқибозларини жиддий огоҳлантирди 08 мая, 10:35 66
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зеленский Ғарбга мурожаат қилди 08 мая, 19:00 0
  • Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда 08 мая, 18:34 0
  • “Барселона”да янги можаро бошланди 08 мая, 18:10 0
  • Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди 08 мая, 17:51 4
  • Ижтимоий-гуманитар йўналишларда квоталар қисқартирилади 08 мая, 17:30 18
  • Абитуриентлар аввал тест топшириб, кейин қаерда ўқишни танлайди 08 мая, 17:13 27
  • Тошкентдаги Исроил элчихонасини ёқиб юборишга уринган талаба 5 йилга қамалди 08 мая, 16:50 13
  • Сиртқи таълим босқичма-босқич тугатилади 08 мая, 16:30 32
  • Ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари кўтарилади 08 мая, 16:10 37
  • “Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади? 08 мая, 15:49 27
  • Россия яна бир бор Украина бўйлаб ёпирилма зарбалар йўллади 08 мая, 15:23 176
  • Трампнинг махфий ҳужжатлар бўйича суд жараёни кейинга қолдирилди 08 мая, 15:00 28
  • Бўлимлар