«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 05:58
ЎЗO‘Z

18 кишилик товламачи гуруҳ қўлга олинди

07 ноя, 13:50 6 532 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
18 кишилик товламачи гуруҳ қўлга олинди Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида товламачилик билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди. Гуруҳ аъзолари ўртасида “маҳалла раиси”, “посбон”, “терговчи”, “тасвирчи”, “ҳайдовчи” ва бошқа вазифалар бўлиб олинган. Ҳар бир гуруҳ аъзоси ўз вазифасини пухталик билан ишонарли қилиб бажарган. Бу ҳақда «Сурхондарё вилояти ИИБ» матбуот хизматига таяниб «Кун.уз» хабар берди.

Уларнинг асосий фаолиятлари бегона эркак мижозларни ўз хоҳишлари ва алдов билан гуруҳга тегишли қизлар ёрдамида ўз яшаш хонадонларига “массаж”, “дам олиш”, “маишат” қилиш баҳоналари билан чақириш, улар билан бир дастурхонда еб ичиб, ташриф буюрган эркакларни алоҳида хонада ҳозирланган тўшакка олиб кириш, мижоз ечиниши билан жиноий гуруҳ аъзолари кириб келиб, уяли телефон воситаси ёрдамида тасвирга олишдан иборат бўлган. Гуруҳ аъзолари мижозларни маҳалласига, оиласига, иш жойига шарманда қилиш, олинган тасвирларни интернетга чиқариб юбориш, профилактика инспекторига арз қилиш билан қўрқитиб, катта миқдордаги пулларни товламачилик йўли билан олишган. Жиноий гуруҳ аъзолари операция режадагидай ўтгани учун навбатдаги “ўлжа”ни қўлга туширишмоқчи бўлишади. Бироқ бу гал “ўлжа” ўрнида жиноий гуруҳ аъзолари бўлиб, навбатдаги операцияни ўтказиш вақтида жиноят устида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олиндилар.

Ушбу жиноий гуруҳларни К.Г. ҳамда К.Ф.лар бошқаришганлиги, шунингдек вояга етмаган фарзандини ҳам жиноят содир қилишга жалб қилишганлиги аниқланиб, жиноий гуруҳнинг барча аъзоларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда мазкур жиноий гуруҳнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги бўйича тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 120
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 105
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 151
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 37
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 199
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 269
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 64
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 73
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 126
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 35
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 56
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 131
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 194
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 120
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 28
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 36
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 105
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 151
  • Бўлимлар