«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 15:39
ЎЗO‘Z

Самарқандлик акушер ташландиқ чақалоқни 450 минг сўмга сотиб юборгани фош этилди

09 дек, 10:50 8 089 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Самарқандлик акушер ташландиқ чақалоқни 450 минг сўмга сотиб юборгани фош этилди Мукаррам Ашурова (исм-фамилияси ўзгартирилган) Каттақўрғон шаҳридаги туғруқ комплексида бир неча йилдан буён акушер гинеколог вазифасида ишларди. У ўз ваколатидан фойдаланиб, жиноятга қўл урди. Бу ҳақида “Инсон ва қонун” газетасига асосланиб, “Batafsil.uz” интернет нашри хабар берди.

Ашурованинг навбатчилиги куни унинг хизмат хонасига кирган чамаси 25 ёшли аёл эндигина дунёга келган қизалоғини қолдириб, ўзи изсиз йўқолади. Шифокор эса бундан унумли фойдаланиб, олдиндан режалаштириб қўйган жиноий хатти-ҳаракатини амалга оширади. Яъни узоқ йиллардан буён фарзанд кўришни орзу қилиб, ўқитувчи бўлиб ишлаётган Зуҳра Расуловага чақалоқни 450000 сўм эвазига сотиб юборади. Оиласи сақланиб қолганлигидан хурсанд бўлган ўқитувчи юз минг сўм пора бериб, қиз чақалоқ дунёга келганлиги тўғрисида ҳужжат олишга уринади. Аммо, жиноят фош этилмасдан қолмади.

Яқинда жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судида ушбу жиноий иш кўриб чиқилиб, акушер-гинеколог қилмишига яраша қонуний жазо олди. Ўқитувчи аёлга нисбатан ҳуқм чиқаришда у фарзанд кўришни астойдил истаганлиги, бу ишларга тушунмай қўл урганлиги, қизалоқни ўз онасидек тарбиялаётганлиги, энг муҳими, бу ҳолат туфайли унинг оиласи сақланиб қолинганлиги суд томонидан инобатга олинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 1
  • Тошкентда Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи 25 минг доллар олаётганида ушланди 07 мая, 13:36 0
  • Сентябр ойига қадар ўқув жараёнларига янги тизим жорий этилади 07 мая, 11:23 49
  • 3 минг нафар ўзбекистонлик Кореяга автомобилсозлик йўналишида ишга юборилиши мумкин 07 мая, 09:23 33
  • Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбари ва директор ишдан олинди 07 мая, 08:15 146
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 89
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди 07 мая, 15:00 0
  • Исроил армияси Рафаҳга авиазарбалар берди 07 мая, 14:32 0
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 1
  • Тошкентда Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи 25 минг доллар олаётганида ушланди 07 мая, 13:36 0
  • Кўк чой ичганда танада қандай ўзгаришлар содир бўлади? 07 мая, 13:08 21
  • Путин ҳукуматга миннатдорлик билдирди 07 мая, 12:39 43
  • Бугун Россия ҳукумати истеъфога чиқади 07 мая, 12:16 29
  • АҚШнинг Украина бўйича даҳшатли режаси маълум бўлди 07 мая, 11:50 149
  • Сентябр ойига қадар ўқув жараёнларига янги тизим жорий этилади 07 мая, 11:23 49
  • АҚШ Конгресси Украинага қўшин юбориш шартини айтди 07 мая, 11:00 125
  • АҚШ Путинни Россия президенти сифатида тан оладими? 07 мая, 10:35 137
  • Килиан Мбаппе Усейн Болт билан пойга қилиш истаги ҳақида фикр билдирди 07 мая, 10:09 49
  • Бўлимлар