«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 05:57
ЎЗO‘Z

Олимлар эркакларнинг бевақт ўлимига олиб келувчи ўнта сабабни аниқлашди

30 сен, 17:37 11 276 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олимлар эркакларнинг бевақт ўлимига олиб келувчи ўнта сабабни аниқлашди Вашингтондаги Саломатликни ўрганиш ва баҳолаш институти (АҚШ) олимлари 25 йил давомида тадқиқот ўтказиб, эркакларнинг барвақтроқ ҳаётдан кўз юмиши сабабларига ойдинлик киритишди. Мутахассислар кузатувлар жараёнида эркакларнинг бевақт ўлимига олиб келувчи 79та омилни ҳисоблаб чиқишди. Изланишлар жараёнида улар орасидан эркаклар учун ҳалокатга элтувчи ўнта асосий сабаби саралаб олинди.

Тадқиқотлар 1990 йилдан 2013 йилга қадар ўтказилгандан сўнг маълумотларни қайта ишлаш босқичи иш бошлади. Дунёнинг 188та мамлакатидан тўпланган маълумотлар таҳлили мазкур ҳолат бўйича аниқроқ ва объективроқ манзарани ҳосил қилди.

Артериал қон босимининг ортиши эркакларнинг барвақт ҳаётдан кўз юмишига энг асосий таъсир кўрсатувчи омил сифатида баҳоланди. Тадқиқот натижаларига кўра, гипертония ҳам эркаклар, ҳам аёллар саломатлиги учун оғир оқибатларни келтириб чиқариши маълум бўлди.

Эркакларнинг бошқаларга нисбатан камроқ умр кечиришига олиб келувчи кейинги муҳим омил эса чекиш ва у келтириб чиқарган оқибатлар экани маълум бўлди. Семизлик эса эрта ўлим ҳолатларини келтириб чиқарувчи учинчи омил сифатида қайд этилди.

Тўртинчи ва бешинчи ўринда қандли диабет ҳамда таркибида туз миқдори кўп бўлган маҳсулотлар истеъмоли ўрин эгаллаган. Алкогол маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасида барвақт ўлим кузатилиши олтинчи бўлиб тилга олинган.

Рейтингнинг еттинчи поғонасидан етарли миқдорда витамин ва минераллар мавжуд бўлмаган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасида келиб чиқувчи омил жой олган. Саккизинчи ва тўққизинчи бўлиб эса экологик вазиятнинг ёмонлашуви ҳамда атмосферанинг ифлосланиши айтиб ўтилган. Рўйхатни организмда холестерин миқдори ортиши якунлаб берди.

Аёллар бўйича эса барвақт ўлимга олиб келадиган омиллар рўйхатини гипертония, семизлик ва диабет бошлаб берган. Шунингдек, ўнталикдан чекиш ва алкогол маҳсулотлари истеъмоли ҳам ўрин олган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 36
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 216
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 70
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 107
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 147
  • Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди 27 апр, 12:35 46
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 36
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 94
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 33
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 31
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 52
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 76
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 73
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 123
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 123
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 120
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 432
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 145
  • Бўлимлар