«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 13:08
ЎЗO‘Z

Юридик коллежда ўлдирилган боланинг суратлари тарқалмоқда...

07 окт, 20:33 11 551 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Юридик коллежда ўлдирилган боланинг суратлари тарқалмоқда... Кеча, 6 октябрь куни Тошкент юридик коллежида содир бўлган зўравонлик бир оила фарзандининг ўлими билан тугади.

Коллеж ошхонасида юз берган бахтсиз фожиа натижасида ўқувчилардан бири тенгдошига пичоқ урди.

Натижада ўқувчилардан бири шифохонада вафот этган бўлса, иккинчиси оғир жароҳат олган.

Шу ўринда бир ҳапқли савол туғилади...

Коллеж ҳудудига пичоқ олиб юриш даражасигача етиб борган ўқувчилар, уни бировга санчиш даражасига бир кунда бориб қолмагандир..?

Бу, коллеждаги тартибсизлик ва ўзбошимчалик ўзининг чўққисига бориб етганидан дарак беради. “Боровский”да ўқувчилар коллеж ҳудудида уришишди, муштлашишди, натижада бир ўспирин ҳаётдан эрта кўз юмди. Юридик коллежда эса пичоқлашди...

Барчасига таълим муассасасида яратилган “муҳит”, “шароит” сабаб бўлмадимикан?

Кечанинг ўзида, 6 октябрь куни соат 10:05да, Тошкент юридик коллежи ҳудудида 3-босқич ўқувчилари – 2000 йилда туғилган Саидкамрон Саидвоҳидов, Асадбек Парпибоев ҳамда Раҳматилла Ёрқориев ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик оқибатида ҳалокат содир бўлгани ҳақида маълум қилган эдик.

Уларнинг суратлари жамоатчиликка маълум эмас эди, бугун, 7 октябрь Асадбек Парпибоевнинг суратлари ижтимоий тармоқларда тарқатилди.

Суратлар тарқалиб улгурмасдан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Адлия, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг масъул раҳбар ходимлари иштирокида ўтказилган йиғилишда Тошкент юридик коллежи директори Наталья Темирова ишдан олинди.

Маълумот учун, Асабдек Парпибоев “чап сон юқори учлигига санчилиб кесилган жароҳати, фаол қон кетиши” ташҳиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази болалар бўлимига ётқизилган ва олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган эди.

Манба: Qalampir.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 1
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 6
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 84
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 66
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 65
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 101
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 1
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 0
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 1
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 36
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 13
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 6
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 71
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 55
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 84
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 66
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 24
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 129
  • Бўлимлар