«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 20:44
ЎЗO‘Z

Юридик коллеж директори бу галги жанжалдан чиқиб кета олмади! Ишдан олинди...

07 окт, 20:22 7 153 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Юридик коллеж директори бу галги жанжалдан чиқиб кета олмади! Ишдан олинди... Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2017 йил 12 сентябрдаги 250-ум-сонли буйруғига асосан Тошкент юридик коллежи ўқитувчиларининг мурожаати юзасидан хизмат текшируви ўтказилди.

Хизмат текшируви давомида Тошкент юридик коллежи фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширишда Наталья Темирова томонидан кадрларни ишга қабул қилишда қариндош-уруғчиликка йўл қўйилганлиги, ходимларни ишга қабул қилиш, ишда қолдиришда таъмагирлик ва қонунбузилишлар мавжудлиги, ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари асоссиз қўлланилганлиги, кадрлар қўнимсизлиги йилдан-йилга ошиб борганлиги, ўқув жараёнида ҳамда битирувчиларга диплом беришда қонунчилик талаблари бузилганлиги, иш юритиш ва ижро интизоми масаласига масъулиятсизлик билан ёндашилганлиги, топшириқ ва кўрсатмаларнинг тизимли равишда бажарилмаслиги ҳамда бошқа бир қатор қўпол хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди.

Бундан ташқари, коллеж меҳнат жамоаси ўртасида гуруҳбозлик ва носоғлом муҳит шаклланганлиги, маънавий-тарбиявий ишларнинг ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги ва раҳбар ходимларнинг ўз хизмат вазифаларига масъулиятсизлик билан ёндашганлиги оқибатида 2017 йил 6 октябрь куни ўқувчилар томонидан коллеж ҳудудида оғир жиноят содир этилган.

Ўтказилган хизмат текшируви натижасига кўра, Тошкент юридик коллежи директори Наталья Темирова томонидан бир қатор қонун ҳужжатлари талаблари бузилган деб топилган.

Хизмат текшируви давомида аниқланган ҳолатлар бўйича тегишли ҳуқуқий баҳо бериш учун текширув материаллари тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди ҳамда бугунги кунда улар томонидан коллежда тегишли ўрганишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, 2017 йил 7 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Адлия, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг масъул раҳбар ходимлари иштирокида ўтказилган йиғилишда коллеж раҳбарияти томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликлар коллеж ходимлари ва ўқитувчилари иштирокида муҳокама қилиниб, ташкилий масала кўрилди.

Юқоридагиларга асосан, иш фаолиятида йўл қўйган жиддий хато ва камчиликлари учун Тошкент юридик коллежи директори Наталья Сабировна Темирова “2-даражали адлия маслаҳатчиси” махсус унвон-мартаба даражасидан маҳрум қилиниб, эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Манба: Qalampir.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 4
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 33
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 41
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 38
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 150
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 56
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 2
  • Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 11 поғонага пастлади 03 мая, 19:13 10
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 33
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 40
  • Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди" 03 мая, 18:34 141
  • Сауль Альварес: "У ўз жангчисига тупуриб қўйган!" 03 мая, 18:26 34
  • ИШИДга алоқадорликда гумонланган ўзбекистонлик АҚШда 2 йил эркин яшагани аниқланди 03 мая, 18:21 62
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 38
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 238
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 309
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 58
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 221
  • Бўлимлар