«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 10:07
ЎЗO‘Z

Энди олтинни сўм ҳисобида, яна банкдан сотиб олиш мумкин

06 окт, 23:29 6 949 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Энди олтинни сўм ҳисобида, яна банкдан сотиб олиш мумкин Вазирлар Маҳкамасининг 30 сентябрдаги қарори билан заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун қимматбаҳо металларни реализация қилиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб ёзади Qalampir.uz.

Унга кўра, қимматбаҳо металларни реализация қилиш тартиби белгиланди.

Қимматбаҳо металларни (олтин, кумуш) сотиб олиш учун заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилари банкларга буюртманомаларни топширади. Буюртманомада уларнинг зарур ҳажми кўрсатилиши керак (камида 100 гр).

Банк “Лицензия” (www.license.uz) ахборот тизими орқали аризачининг заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун лицензияси мавжудлигини текширади ва буюртманомани алоҳида рўйхатга олиш дафтарида рўйхатдан ўтказади.

Аризачи қимматбаҳо металларнинг буюртманомада қайд этилган миқдорини сотиб олиш учун зарур маблағларни банкда депонентга ўтказади.

Шундан кейин бош банклар (ҳар ойнинг биринчи ва/ёки учинчи сешанба кунлари соат 12:00 га қадар) Марказий банкка ва Қимматбаҳо металлар агентлигига шакллантирилган йиғма буюртманомаларни тақдим этади. Бунга жавобан МБ бош банкка ҳисобварақ-фактура тақдим этади, банк 2 иш куни ичида тўловни амалга ошириши керак.

Тўловни қабул қилгач, МБ тегишли вазндаги қимматбаҳо металлар пластиналарини бош банкка бериш ҳақида Агентликка топшириқ беради. Агентликдан пластиналар олинган санадан эътиборан 5 иш куни ичида улар заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларига берилади.

Марказий банк ва бош банклар, шунингдек банклар ва заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилари ўртасида қимматбаҳо металларни реализация қилиш бўйича операциялар алоҳида шартномалар асосида амалга оширилади.

Пластина шаклидаги вазни 100 граммдан бошланадиган қимматбаҳо металлар тўлиқ олдиндан ҳақ тўлаш шарти билан миллий валютага сотилади. Соф оғирлигига қайта ҳисобланган олтин ва кумуш қиймати, шунингдек банкда депонентланадиган маблағлар суммаси ҳисоб-китоби Лондон қимматбаҳо металлар биржасининг эрталабки фиксинги ва банк томонидан МБга берилган буюртманома санасида амал қилган МБ курси асосида амалга оширилади.

Депонентланган маблағлар суммаси етарли бўлмаган буюртманомалар бекор қилинади. Шу боис, банк талабига кўра пластиналарнинг аниқ вазнидан келиб чиқиб ҳисобланган, МБ томонидан тақдим этилган тўлов учун ҳисобварақ-фактура асосида ушбу сумма тўлдирилиши керак. Шунингдек, депонентланадиган маблағлар суммасига қуйидагилар киради:
банк маржаси — реализация қилинадиган қимматбаҳо металлар қийматининг 1%и миқдорида;
МБга тўланадиган комиссия ҳақи — реализация қилинган қимматбаҳо металлар қийматининг 1%и миқдорида.

Қимматбаҳо металлар кейинчалик қайта сотиш ҳуқуқисиз реализация қилинади. Фақат заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш бўйича фаолият тўхтатилганда, Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигини хабардор қилган ҳолда, уларни бошқа заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчига реализация қилиш мумкин.

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган бўлиб, низом 1 октябрдан кучга кирган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 19
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 98
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 252
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 74
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 110
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 155
  • Сўнгги янгиликлар
  • Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди 28 апр, 09:34 7
  • Мурзоев: "Қайсидир маънода барибир Индонезия қулайроқ рақиб, биз мусобақа фаворитимиз" 28 апр, 08:51 54
  • Тожикистон ўз фуқароларини «ўта зарурат бўлмаса» Россияга бормасликка чақирди 28 апр, 08:41 40
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 19
  • АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради 28 апр, 06:00 49
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 98
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 267
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 124
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 70
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 144
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 205
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 177
  • Бўлимлар