«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 10:04
ЎЗO‘Z

Ёш йигитни вахшийларча уриб, видеоёзувини тарқатган беш нафар шахс қўлга олинди

06 окт, 00:09 7 852 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ёш йигитни вахшийларча уриб, видеоёзувини тарқатган беш нафар шахс қўлга олинди Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Фарғона вилоятида бир гуруҳ шахслар бир фуқаронинг шаъни, қадр-қимматини поймол қилган ва ушбу ҳолатни тасвирга олиб, видеороликни интернет тармоғи орқали тарқатган эди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода бир неча номаълум шахслар ёш йигитни вахшийларча дўппослаётгани ва ҳақорат қилаётгани акс эттирилган.

Ички ишлар органлари томонидан Фарғона вилоятида яшовчи фуқаронинг шаъни, қадр-қимматини поймол қилганликда ва ушбу ҳолат тасвирланган видеороликни интернет тармоғи орқали тарқатганликда гумонланаётган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, юқорида қайд этилган жиноятни содир этган беш нафар шахслар аниқланиб, ушландилар. Улардан 5 дона мобил телефонлар ашёвий далил сифатида олинди.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 103-моддаси 2-қисми, 112-моддаси 1-қисми, 140-моддаси 2-қисми, 164-моддаси 2-қисми, 277-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда ушланган шахсларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги ўрганилмоқда.

Манба: Qalampir.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 19
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 98
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 252
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 74
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 110
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 155
  • Сўнгги янгиликлар
  • Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди 28 апр, 09:34 7
  • Мурзоев: "Қайсидир маънода барибир Индонезия қулайроқ рақиб, биз мусобақа фаворитимиз" 28 апр, 08:51 54
  • Тожикистон ўз фуқароларини «ўта зарурат бўлмаса» Россияга бормасликка чақирди 28 апр, 08:41 40
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 19
  • АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради 28 апр, 06:00 49
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 98
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 267
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 124
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 70
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 144
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 205
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 177
  • Бўлимлар