«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 05:55
ЎЗO‘Z

Россияда «қора рўйхат»га тушган 400 минг ўзбекистонликни рўйхатдан ўчириш устида иш олиб борилмоқда

04 окт, 12:26 5 371 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россияда «қора рўйхат»га тушган 400 минг ўзбекистонликни рўйхатдан ўчириш устида иш олиб борилмоқда Статистика маълумотларига 400 мингга яқин ўзбекистонлик муҳожир Россиядан депортация қилиниб, Россияга кира олмайдиганлар "қора рўйхати"га тушганлар.

Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бошлиғи ўринбосари вазифасини бажарувчи Хўжабаҳлил Асомов маълум қилган, дейди Кун нашри.

"Агентлик ҳозирда россиялик ҳамкорлар билан меҳнат муҳожирларини бу қора рўйхатдан ўчириш ва уларнинг Россияга киришларининг тақиқланиши муддатини қисқартириш устида ишламоқда", деб таъкидлаб ўтди Асомов.

Унинг фикрича, меҳнат муҳожирлари депортацияси ҳуқуқий саводсизлик, яъниким у ёки бу давлат қонунларини билмаслик сабабли юз беради.

Асомов шу маънода, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга апрелдаги ташрифи вақтида Россия ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларини тўплаш ва жалб қилиш ҳақидаги келишув имзоланганини эслатиб ўтди.

Асомов ёшлар пресс-клуби иштирокчилари эътиборини агентлик томондан ушбу келишув негизида бажарилаётган катта кўламли тадбирларга қаратди. Жумладан, йирик россиялик иш берувчилар билан ҳамкорлик қилиш, мослашув марказлари, ишчиларни чиқишолди тайёргарлиги ва уларни ўқитиш марказларининг очилиши ҳақида сўзлаган.

Асомовнинг маълум қилишича, айни кунда Россияда 1,5 млн га яқин ўзбекистонлик меҳнат муҳожири бўлиб, улардан 60 фоизи 30 ёшдан кичик ёшларни ташкил қилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 120
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 105
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 151
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 37
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 199
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 269
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 64
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 73
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 126
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 35
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 56
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 131
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 194
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 120
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 28
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 36
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 105
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 151
  • Бўлимлар