«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 19:22
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Патриарх Кириллни қабул қилди (видео)

30 сен, 14:35 5 290 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Патриарх Кириллни қабул қилди (видео) Давлатимиз раҳбари юқори мартабали меҳмонни қутлар экан, Рус православ черкови раҳбарининг Ўзбекистонга ташрифи мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги анъанавий яқин ва дўстона алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим воқеа эканини чуқур мамнуният билан қайд этди.

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги юқори ва олий даражадаги фаол мулоқот барча соҳалардаги амалий ҳамкорликка жадал суръат бағишлагани ва икки томонлама алоқаларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаргани алоҳида таъкидланди.

Патриарх Кириллнинг ташрифи мамлакатларимизда миллатлараро ва конфессиялараро тотувлик, диний бағрикенгликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этишига алоҳида эътибор қаратилди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат, 16 конфессия вакиллари бир оила фарзандларидек аҳил ва иноқ яшамоқда. Уларнинг ўз маданияти, анъана ва урф-одатларини ривожлантириши учун барча шароитлар яратилган.

Мамлакатимизда 138 миллий маданий марказ фаолият юритмоқда, Тошкентда Дўстлик уйи ва боғи барпо этилган. Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ташкил этилган.

Ёшлар ўртасида диний таълим ва маърифат ишларига катта аҳамият берилмоқда. Тошкент ислом университети ва институти, 9 мадраса, православ ва протестант семинариялари фаолият юритмоқда. Самарқанд шаҳрида Имом Бухорий номидаги халқаро тадқиқот маркази ва Тошкент шаҳрида Ислом цивилизацияси маркази ташкил этилмоқда.

Президентимиз томонидан БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида барчанинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлашга, саводсизлик ва жаҳолатга барҳам беришга кўмаклашиш мақсадида "Маърифат ва диний бағрикенглик" деб номланган махсус резолюциясини қабул қилиш таклифи илгари сурилгани қайд этилди.

Учрашув чоғида конфессиялараро мулоқотни янада мустаҳкамлаш, жамиятда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, экстремизм, терроризм ва радикализм каби глобал хавф-хатарларга қарши курашиш мақсадида ёш авлодга таълим ва маънавий-аҳлоқий тарбия бериш масалалари муҳокама қилинди.

Москва ва Бутун Рус Патриархи Кирилл миллатлараро ва фуқаролараро тинчлик ва тотувлик, турли дин вакиллари ўртасида дўстлик ва меҳр-оқибатни таъминлаш борасида мамлакатимизда олиб борилаётгн сиёсатга ҳамда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида янги босқичда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга юксак баҳо берди.

Ўзбекистонда Рус православ черкови фаолиятига кўрсатилаётган эътибор ва кўмак, православ динига эътиқод қилувчиларнинг тўлақонли маънавий ҳаёти йўлида яратилган шароитлар учун чуқур миннатдорлик билдирилди.

Патриарх Кирилл Президентимиз Шавкат Мирзиёевга самимий қабул ҳамда Ўзбекистонга ташриф мазмунли ва тадбирларга бой дастур асосида ташкил этилгани учун миннатдорлик билдирди.

Рус православ черкови Ўзбекистон-Россия муносабатларини мустаҳкамлашда бундан буён ҳам фаол иштирок этиш, маънавий қадриятларни бойитиш, халқларимизни янада яқинлаштиришга кўмаклашишга тайёр экани қайд этилди.
[media=https://youtu.be/BY4Yp7Q4XBg]




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 10
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 15
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 28
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 161
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 309
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 93
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 0
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 0
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 0
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 29
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 10
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 25
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 15
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 86
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 28
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 159
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 297
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 73
  • Бўлимлар