«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 21:11
ЎЗO‘Z

2018 йилдан ногиронлар учун мослаштирилмаган транспорт харид қилиш тақиқланади

28 сен, 18:12 10 556 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
2018 йилдан ногиронлар учун мослаштирилмаган транспорт харид қилиш тақиқланади Президентнинг “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда.

Norma.uz’нинг ёзишича, “ногирон” атамаси ўрнига “ногиронлиги бўлган шахс”дан фойдаланиш таклиф қилинмоқда. БМТнинг ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциясини ратификация қилишнинг зарурлиги қайд этилди. “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун асосида эса “Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонун ишлаб чиқилади.

3 декабрь кунини мамлакатда Ногиронлиги бўлган шахслар куни, деб эълон қилиш таклиф қилинди. Шунингдек, Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш мақсад қилинган. Бундан ташқари, тахминан келгуси йилда қўшимча равишда қатор чора-тадбирлар қабул қилинади:

• ногиронликни тайинлаш масаласи бўйича ҳамкорликнинг электрон тартиби жорий этилади (1 январдан). Натижада, ЯИДХП орқали электрон шаклда мурожаат қилиш ва ҳужжатларни тақдим этиш мумкин бўлади;
• ногиронлиги бўлган шахсларнинг ягона электрон реестри жорий этилади, у ўз ичига ушбу шахслар, тайинланган пул тўловлари миқдори ва турлари, берилган реабилитациянинг техник воситалари ва протез-ортопедик буюмлар, дори-дармонлар, тақдим этилган ижтимоий хизматлар ва имтиёзлар тўғрисида комплекс ахборотни олади (1 мартдан). Бу ушбу соҳада ишларнинг ҳолати тўғрисида тезкор ахборот олиш, давлат органлари ўртасида маълумотлар алмашишни амалга ошириш, бюджет маблағларини мақсадга номувофиқ сарфлаш ва суиистеъмолчилик фактларини олдини олиш имконини беради;
• ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштирилмаган йўловчи транспортини харид қилиш тақиқланади (1 январдан). Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштирилган, шу жумладан қайта жиҳозлаш имконияти билан автотранспорт воситаларини ишлаб чиқариш бошланади;
• ногиронлик бериш ва ногиронлик бўйича пенсия тўлаш тартиби мезонлари қайта кўриб чиқилади (1 февралгача). Бу йўналишда халқаро стандартларга ўтиш амалга оширилиши керак;
• олий таълим муассасаларида ногиронлиги бўлган шахслар имтиёзли шартларда ўқишга кириши учун квоталар жорий қилинади (1 мартгача).

Лойиҳа Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ўз ичига олади. У 4 та асосий йўналиш бўйича 66 та чора-тадбирни амалга оширишни кўзда тутади:

I – ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаёт сифати ва даражасини ошириш;

II – ногиронликни профилактика қилиш, ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам ва ижтимоий реабилитациянинг самарадорлигини ошириш;

III - ногиронлиги бўлган болаларни тарбиялаш, уларни талаб бўлган касбларга ўқитиш тартибини такомиллаштириш, ногиронлиги бўлган шахсларни махсус касбий тайёрлаш ва янги касбларга қайта тайёрлаш, шунингдек уларни ишга жойлаштиришга ёрдам бериш;

IV – тиббий-ижтимоий муассасаларни моддий-техник жиҳозлашни яхшилаш, ногиронлиги бўлган шахслар фойдаланиши имконияти бўлган ва қулай муҳитни таъминлаш.

Лойиҳа ўзгартирилиши, қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 1
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 16
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 24
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 50
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 49
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 31
  • Сўнгги янгиликлар
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 0
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 1
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 1
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 2
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 27
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 47
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 17
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 30
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 18
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 25
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 16
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 24
  • Бўлимлар