«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 15:56
ЎЗO‘Z

Қўлда терилган 1 кг пахта учун неча сўм ҳақ тўланади?

25 сен, 22:18 9 303 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қўлда терилган 1 кг пахта учун неча сўм ҳақ тўланади? Пахта териш хизмати ҳақи учун 1 октябрдан янги тариф ўрнатилади. Бунда 1 килограмм қўлда терилган пахта учун 500 сўм миқдоридаги маблағ тўланиши белгиланган.

Бу аввал ўрнатилган тарифдан 50 сўм қимматлашганини билдиради.

Пахта учун терим нархини 500 сўм қилиб белгилаш масаласи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14 сентябрдаги “2017 йилда пахта хом-ашёсини сотиб олиш нархлари тўғрисида”ги қарори кўриб чиқилган.

Маълумот учун, пахтанинг қўлда терим ҳақи 2016 йилда 285 сўмни ташкил этган эди.

Пахта териш машиналарининг қатор вилоятларда ишга туширилгани муносабати билан машинада терилган 1 тонна пахта учун 260 минг сўм ҳақ тўланиши белгиланди.

Фермерлар терим тўловларини ҳар беш кунда, ёки зарур ҳолларда, ҳар куни амалга ошириши тавсия қилинди.

Қарорда пахта терими вақтида 100 кишидан кам бўлмаган пахта хом-ашёсини териш отрядларини тузиш бўйича ташкилий ишлар олиб борилади.

Отряд бошлиқлари ва “Ўзпахтасаноат” компанияси ташкилотлари ўртасида фуқаролик-ҳуқуқий шартномалари тузилиши белгиланган.

Отряд бошлиқларига иш ҳақини вақтида тўлаш мақсадида “Агробанк”ка 45 млрд сўм миқдорида кредит ажратилиши ҳақида топшириқ берилган.

Манба: qalampir.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Бибихоним масжидини реконструкция қилаётган Қатарга миннатдорлик билдирди 01 мая, 12:44 22
  • Қозоғистонда давлатлараро қидирувга берилган шахс Самарқандда ушланди 01 мая, 11:18 42
  • Тошкентда пулларни кўпайтириб беришини айтиб, фуқарони чув туширган трейдер ушланди 01 мая, 09:11 36
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 135
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 166
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 146
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эксперт: Ғарб Россия ғалабасидан кейин қувғиндаги Украина ҳукуматини яратиши мумкин 01 мая, 14:47 1
  • Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди 01 мая, 14:24 0
  • Данияда энди аёллар ҳам мажбурий ҳарбий хизматни ўтайди 01 мая, 14:00 0
  • Ҳар бир қизнинг орзуси: турк сериалларидаги энг чиройли 4 та тўй 01 мая, 13:31 17
  • Рогов: Америка қўшинларининг Украинада пайдо бўлиши "очиқ ишғол" бўлади 01 мая, 13:03 57
  • Ўзбекистон Бибихоним масжидини реконструкция қилаётган Қатарга миннатдорлик билдирди 01 мая, 12:44 22
  • Украина Қуролли кучлари қўмондонлари ғалабага ишонишни тўхтатишди 01 мая, 12:22 162
  • АҚШда Зеленский украиналиклардан нимани яшираётгани ошкор этилди 01 мая, 12:02 177
  • Маск Украина ва АҚШ ўртасидаги музокараларни бир сўз билан таърифлади 01 мая, 11:35 121
  • Қозоғистонда давлатлараро қидирувга берилган шахс Самарқандда ушланди 01 мая, 11:18 41
  • Иордан дарёси Ғарбий соҳилида фаластинлик талабалар немис дипломатини тадбирдан қувиб чиқарди 01 мая, 10:53 86
  • Украина 300 мингта дрон сотиб олиш учун пул ажратади 01 мая, 10:30 69
  • Бўлимлар