«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 20:25
ЎЗO‘Z

Самолёт бортида ухлаш нимаси билан хавфли?

20 сен, 18:43 5 647 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Самолёт бортида ухлаш нимаси билан хавфли? Самолёт баландлашаётган ва қўнаётган пайтида уйқуда бўлган йўловчилар эшитиш қобилиятига жиддий зиён етказишлари мумкин. Independent нашри Ҳарвард тиббиёт мактаби тадқиқотига асосланиб, шу ҳақида хабар берди.

Манбага кўра, баландлик даражаси ўзгараётган пайтда кўпчилик кишиларнинг қулоқлари "битиб қолади", бунга қулоқларнинг ичи ва ташқарисидаги босимнинг номувофиқлиги сабаб бўлади. Қоидага кўра, эснаш ёки ютиниш орқали бундай таъсирдан қутулиш мумкин, зеро бу жараёнларда қулоқнинг ингичка канали очилади.

Бироқ агар самолёт йўловчиси ухлаётган бўлса, юқорида қайд этилган усуллар ёрдамида қулоқлардаги босимни мувофиқлаштира олмай қолади. Натижада қулоқ каналига зиён етиб, барожароҳат юзага келади.

Олимларнинг маълум қилишларича, оғир ҳолатларда инфекция ривожланиб, эшитиш қобилиятида муаммолар ва оғриқлар келтириб чиқариши мумкин.

Тадқиқотда таъкидланишича, самолёт баландлашаётган ва пастлашаётган вақтда уйқудан тийилса, касалликнинг ривожланиш хавфини четлаб ўтиш мумкин бўлади.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хотира – абадий, қадр – муқаддас! 07 мая, 20:23 0
  • Шавкат Мирзиёев бешта давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди 07 мая, 19:36 5
  • АҚШ элчиси «оддий, аммо инқилобий ғоя» ҳақида гапирди 07 мая, 19:08 13
  • Республика тез тиббий ёрдам маркази филиали амалдори қўлга олинди 07 мая, 17:45 79
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 79
  • Тошкентда Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи 25 минг доллар олаётганида ушланди 07 мая, 13:36 102
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев бешта давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди 07 мая, 19:36 5
  • АҚШ элчиси «оддий, аммо инқилобий ғоя» ҳақида гапирди 07 мая, 19:08 13
  • Овқат егингиз келмаслиги саломатликдаги жиддий ўзгаришлар аломати бўлиши мумкин 07 мая, 18:41 12
  • Файзуллаев Олимпиадада иштирок этиши борасидаги саволга нима деб жавоб берди? 07 мая, 18:18 58
  • Доллар курси яна «сакради» 07 мая, 18:02 55
  • Файзуллаевга танқид қандай таъсир қилди? 07 мая, 18:00 94
  • Республика тез тиббий ёрдам маркази филиали амалдори қўлга олинди 07 мая, 17:45 79
  • Путин бешинчи муддатга Россия президенти лавозимига киришди 07 мая, 17:41 57
  • Зеленский ва Будановни йўқ қилмоқчи бўлган агентлар фош этилди 07 мая, 17:34 178
  • Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди 07 мая, 15:00 243
  • Исроил армияси Рафаҳга авиазарбалар берди 07 мая, 14:32 164
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 79
  • Бўлимлар